RU

Последние новости

12:45"Челси" Осимхен учун "Наполи"га Лукаку ва Казадеини таклиф қилишга тайёр  1 12:14"Челси" "Атлетико" футболчиси бўйича янги музокараларни ўтказди  2 11:41А Серия клуби Хуммельсни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:17МЮ 40 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр. Форвард жамоаси билан Евро-2024 ярим финалига йўл олди  2 10:50Италия термаси аъзоси «Арсенал»га ўтади. Футболчининг трансфер тафсилотлари маълум  3 10:23Криштиану Роналду «Евро»даги мағлубиятдан сўнг португалиялик мухлисларга мурожаат қилди  31 10:15Копа Америка. Уругвай - Бразилия 0:0 (пенальтилар 4:2), Родригони "чопишди", Уругвай ярим финалда  1 09:55«Манчестер Сити» афсонаси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришига яқин  11 09:28«Қизилқум» халқаро турнирда иштирок этиш учун Россияга етиб борди  7 08:52Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  8 08:27МЛС. Етакчиларсиз ҳаракат қилган «Интер Майами» тарихидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди  19 08:08Копа Америка. Бир киши кам бўлиб қолган Уругвай пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этди  23 03:00Суперлига-2024. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари   3 02:30Евро-2024 1/4 финал. Нидерлания - Туркия 2:1, Турклар мусобақадаги ўнинчи автоголни уришди  4 02:00Евро-2024 1/4 финал. Англия - Швейцария 1:1 (пенальтилар 5:3), Пикфорднинг "шпаргалка"си Англияни кейинги босқичга олиб чиқди  0

Сервер Жепаров: «Катта эҳтимол билан хориж клубларининг бирига ўтаман» Новости

Сервер Жепаров: «Катта эҳтимол билан хориж клубларининг бирига ўтаман»

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровнинг «Ульсан Хюндай»даги фаолияти якунига етганди.

Йил бошида «Ульсан Хюндай» сафига қўшилган ҳамюртимиз ушбу клуб сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилди. Жепаров Корея К-лигасида 5 мавсум тўп сурди. Умуман олганда, терма жамоамизнинг вице-сардори легионер сифатида 2010-2011 йилларда «Сеул», 2011-2013 йилларда Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб», 2013-2014 йилларда «Сеонгнам Илва Чунма» каби хориж клубларида фаолият олиб борган. Биз билан суҳбатда Жепаров режалари билан ўртоқлашди

- Сервер, "Ульсан" билан хайрлаши сиз учун кутилмаган ҳолат бўлдими?

- ...

- Жамоа билан шартномангиз тугаётганмиди?

- Худди шундай. Клуб билан мавсум бошида бир йиллик шартномага имзо чеккан эдим.

- Энди режалар қандай?

- Ўзим учун янги жамоа излайман.


- Ўзингизга қолса, «Ульсан» билан шартномани узайтиришни истармидингиз?

- Икки томон ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келдик. Бундан афсусда эмасман. «Ульсан Хюндай» билан шартномам 31 декабрь куни якунланади. Шундай экан, мен ҳали-ҳамон «Ульсан» аъзосиман. Лекин шуниси аниқки, келишув бошқа узайтирилмайди.

- Балки Ўзбекистонга қайтиш фурсати келгандир?

- Мен бундай деб ўйламайман. Умид қиламанки, ҳали хориж клубларининг бирида ўйнаш имконияти юзага келади. Бунга куч-қувватим етади.

- Хориж клубларидан таклифлар бўляптими?

- Ҳали озод агентга айланмадим. Шартномамнинг бир куни қолгунича ҳам у кучда бўлади. Лекин таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Оғзаки қизиқишлар бор. Тез орада қизиқиш билдираётган клублар номи ойдинлашиб қолади.

- Араб клублари, балки Қозоғистон жамоаларидан таклифлар тушар? Шундай бўлган тақдирда, уларга қандай муносабатда бўласиз?

- Олдин таклиф бўлаверсин-чи,  кўриб чиқиш қочмайди. Катта эҳтимол билан янги мавсумни ҳам хориж клубларининг бирида бошлайман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика