RU

Последние новости

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  3 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Сергей Лушчан «Турон»га қарши ўйиндан кейин: «Инфаркт» бўлишимга сал қолди» Новости

Сергей Лушчан «Турон»га қарши ўйиндан кейин: «Инфаркт» бўлишимга сал қолди»

Про лига 6-турининг марказий учрашувида «Динамо» жамоаси турнир пешқадамларидан бири «Турон» жамоаси устидан устидан муҳим ғалабага эришди.

Ўйиндан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан баҳс борасидаги таасуротлари билан ўртоқлашди.

- Аввалги ўйинларимиздек бу баҳс ҳам анча қийин ўтди. Биз вазиятимиздан фойдаланиб гол урдик, рақиб эса йўқ. Ўйлаган ва режалаштирган ишларимизни қисман бажардик. Ҳимояда ҳам рақибга айтарли имконият бермадик. Бу ўйинда биз асосан стандартларга катта эътибор қаратгандик, бу борада қатор имкониятга ҳам эга бўлдик. Стандарт вазиятлар бизнинг устунликларимиздан бири, бундан фойдаланишимиз шарт эди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар ўйинимизга таъсир қилди. Очиғини айтсам, охирги вазиятлардан биригача «инфаркт» бўлишимга сал қолди. Йигитларга жиддий эътирозим йўқ.

Умуман олганда эса ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Чунки бугун ўйинни ҳимоядан қуришга интилдик. Сабаби «Турон» ҳужумкор жамоа эди, айниқса қарши ҳужумларда тезкор эди. Аммо футболчиларимиз уларга қанотларда ҳам, марказда ҳам деярли имконият беришмади. Ҳа, хатоларимиз бор, буни муҳокама қиламиз. Ҳозирча биз учун асосийси натижа. Жамоамдан чиройли ўйин талаб қилишимга ҳали вақтли.

Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуруллоев, Ойбек Нурматов, Азамат Алланиёзовнинг захирадан туширилиши? Ҳа, бу ҳам иккинчи бўлимдаги режаларимиздан бири эди. Чунки жамоанинг аксарият чизиқлари 70 дақиқадан кейин баҳс бошидагидек ўйин намойиш эта олмаслиги маълум эди. Биз таркибда ўзгаришлар қилишда давом этамиз. Ўзгаришлар самара берди ва якунда ғалаба қозондик.

«Шўртан» билан ўйинимиз? Бирорта ўйинимиз йўқки, бизга осон бўлган бўлса. Ҳар бир баҳсда катта куч ва улкан меҳнат эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Ишлашда ва мақсад сари олға боришда давом этамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика