RU

Последние новости

00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  4 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  15 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16

Сергей Лушан: “Бизнинг захирамиз жуда ночор” Новости

Сергей Лушан: “Бизнинг захирамиз жуда ночор”

“Насаф” – “Сўғдиёна” (1:2) учрашуви якунига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лучшан ва жамоа ярим ҳимоячиси Дониёр Ҳасановлар иштирок этишди.

Сергей Лушан: - Биз бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири – “Насаф”ни мағлубиятга учратдик. “Насаф” билан ўйнаш ҳамиша қийин, бунга “Бунёдкор” клубида ишлаган пайтим ҳам гувоҳи бўлганман. Лекин мен бугунги ғалабадан хурсандман, ўйинимиз борган сари мазмун касб этмоқда. Биз шундай давом этамиз.

Бизнинг захирамиз жуда ночор, бугун ҳам ёшлар таркибида тўп сурадиган футболчиларимиздан фойдаланишга мажбур бўлдик. Бу ёш футболчиларимиз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишаяпти. Келгусида таркбимизни яна тўлдириш режамиз бор. Асосий эътибор маҳаллий футболчиларга қаратилади. Агар “Насаф” клуби билан келишувга эришсак, Санжар Рашидовни жамоага қайтармоқчимиз. Албатта, бу футболчи билан “Насаф” клуби ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинса. Бу футболчи трансферга рухсат берилгунга қадар биз билан машғулотларда қатнашиб туради.

Бунгача  бизнинг айрим ёш ўйинчиларимиз, “Насаф”нинг етакчи ўйинчиларини фақат телеэкран орқали кўришган. Бундай тажрибали футболчиларга бой жамоага қарши ўйинда, футболчиларда ҳаяжон ҳам чарчоқ ҳам бўлади. Бугун кўпчиликка бизнинг футболчиларимиз вақтни чўзгандек кўрингандир. Аммо такрор айтаман, “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Қолаверса, биз ҳозир кучайтирилган тарзда машғулотлар ўтказаяпмиз. Аввал бундай машғулотлар жамоамизда бўлмаган. Агар бугун “Насаф” ҳисобда олдинда борганда эди, биз ҳам айтган бўлардик, вақтни чўзишаяпти деб. Футболчиларимиз қўлдан келганча ўйнашди, шахсан менда уларга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ.

Мақсадимиз, Суперлигада жон сақлаш. Аммо кучли олтиликка киришга ҳам ҳаракат қилиб кўрамиз.  


Дониёр Ҳасанов: - Аввалом бор ассалому алайкум. Бугунги ғалабамизга асосий сабаб, мураббиймизнинг танлаган тактикалари бўлди. Биз мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Бизни бугун Жиззахдан келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика