RU

Последние новости

19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  7 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  2 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  5 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  4 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  2 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  6 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  41

Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз" Новости

Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"

Суперлига 9-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Хоразм" (1:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Қийин, асабий ўйин ва якун. Рақиб бизга қандайдир жумбоқ берди дея олмайман. Муаммо доимгидек вазиятлардан фойдаланишда. Биринчи бўлимда иккита яққол вазият, иккинчи таймда учта. Уриш керак. Ҳамма муаммо шунда. Кўринишидан барчасини тўғри қилишмоқда, шу сабаб асабий бўлмоқда. Олдин ура олишмайди, мудофаадагилар асабийлашишни бошлашади. Ўйин бузилади.

Натижа адолатли бўлди. Йигитлар сабрли. Охиригача очилмайдиган бундай жамоалар билан ўйнаш қийин. Уларни очиш қийин, аммо гол уриш керак, ҳаммаси шунга қараб кетмоқда. Бўш дарвозага ура олмаслик нимани англатади? У ўйинчида маҳорат йўқлигиними? Йўқ, ахир у энг яхши тўпурар. Аниқ зарба бера олмади.

Бундай жамоаларга қарши ўйнаш қийин, улар ўзлари ҳам ўйнашмайди, ўйнашга ҳам беришмайди. Уларда вазият бўлдими? Бирорта ҳам бўлмади.

Биз доим текис жойда кераксиз голларни ўтказяпмиз. Агар рақиб босим қилганда ҳам саволлар бўлмасди. Ўзларига-ўзлари олиб келишди, аммо бугун озми-кўпми мудофаада қатъий ўйнашди.


— Нега Азимжон Аҳмедов ўйнамаяпти, унинг жисмоний ҳолати етарли даражада эмасми?

— У яхши жисмоний ҳолатда. Билишимча, уни учинчи йилдирки тиззаси безовта қилмоқда. У айниқса майдон ўзгарганда яллиғланади. Шунга қарамай, у асосий таркиб ўйинчиси. Бошқа томондан ҳозирда тўртта ҳимоя схемасига ўтдик ва у билан бу борада гаплашдик. Уч марказий ҳимоячи бўлиб ўйнаганимизда, у шубҳасиз асосий таркиб ўйинчиси. Биз бундай жамоаларга қарши ҳужумлар қилишимиз, голлар уришимиз керак. Биз йигитлар голнинг тамини ҳис қилишларини хоҳлаймиз. Ушбу ибора учун олдиндан узр сўрайман, аммо биз жуда осон туғамиз, лекин ақлбовар қилмас йўллар билан. Ҳар ўйинда беш-олтита деярли голли вазиятлар яратяпмиз, аммо ҳозирча ура олмаяпмиз.

— Нега Мирзоҳид Ғофуров ўйнамаяптими? Унда жароҳат борми ёки бошқа бир сабаб?

— Йўқ, Ғофуров мана учинчи машғулотдирки Мўминов билан биргаликда умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Улар бунга қадар реабилитацияни ўтишди, жароҳатлари бор эди. Ғофуровнинг жароҳати саккиз йиллик. У тиззада ва боғламларни яллиғланиб туради ва ҳоказо. Уни қаттий тўқнашувда қандай олганини кўрдингиз. Тикланди. Аста-секинлик билан Кубок орқали ўйинга тортамиз. Икки кундан кейин Кубок доирасида ўйинимиз бор. Барча тикланган йигитларни ушбу ўйинга қўямиз, сабаби уч кундан сўнг Тошкентда "Бунёдкор" билан ўйинимиз бор. Барча сафарлар кетма-кет ўтади. Барча йигитларнинг ўйини очиляпти. Сизларнинг Иминжонов, Ғофуров ва Муминовларни кўришингизга жуда ҳам умид қиламан. Бундан ташқари шуғулланаётган йигитлар бор. Асосий муаммомиз — Педро. Унга жуда ҳам ишонч билдиргандик, у жуда ҳам юқори даражадаги ўйинчи. Аммо, унда эски жиддий жароҳати бор бўлиб чиқди. Бу қорин бўшлиғидаги суяк мушакларининг йиртилиши. Бу шундай жароҳатики, ҳатто югуришга ҳам имкон бермайди. У икки ҳафтадан бери реабилитацияда, анча енгил. Таркибга киришни сўрамоқда. Мен бунинг қандай жароҳатлигини биламан. Хуллас, кўрамиз.

— Икки хил тайм гувоҳига айландик...

— Билмадим, трибунада ўтирганлар қандай ҳис қилди. Аммо, мен майдон четида югурмаган бўлсам ҳам тезда терладим. Жуда дим. Қуёш майдонга қараган эди. Шундай об-ҳаво шароити бўлиши тушунарли. Организм ўрганиши учун унга кўникиш керак. Қоида бўйича кечқурун 7-8 да ўйнадик. Бу ерда биринчи тайм ва рақибда ҳам чарчаш ҳолати. Кўрган бўлсангиз, рақиб ҳам турганди. Қийин. Шунчаки югуриш қийин.

Иккинчи бўлимда ўйинни тўғри бошладик, кейин қандайдир тушунарсиз ҳаракат қилишни бошладик. Рақиб дарвозасига марказ орқали киришга урдик. Ўйиндан олдинги машғулотларда эса бошқа нарсани шуғуллангандик. Биз қанот орқали ишлашни кўзлагандик. Танаффусда гайкалар озгина буралди ва айнан биз сўраган ўйинни кўрсатишларини хоҳлайдик. Айрим футболчилар кўрпани ўзларига тортишга уринишяпти. Ўйлайманки, буни аниқ ҳал қиламиз. 

— Жамоа ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда иккита-учта имкониятга эга бўлди. Мутахассис сифатида фойдаланилмаган вазиятларда нима етишмади деб ўйлайсиз?

— Бу маҳоратга боғлиқ. Масалан, Педрода вазият бўлса, у тўп киритади. Нега бир футболчи битта тегиниш ва ундан сўнг гол уради-ю, бошқасига ўнта вазият керак бўлишини айта олмайди. Буни тушунтириш қийин. Бу маҳорат даражаси. Шу ерда ўтган йилги воқеаларни эсланг, ўйин якунланишига 20 дақиқада қолганда голларни уриб бўлардик. Бизда Искандеров каби олдинда жуда юқори даражадаги футболчилар бор эди. Вазият — гол. Агар адашмаётган бўлсам, ҳар бир ўйинда биз биринчи бўлиб гол урамиз. Илк дақиқаларда гол урамиз, кейин эса мудофаа томонларга қараб кетишни бошлаймиз. Шуни ҳал қила олмаяпмиз. Биз футболчиларни яна давом этишга мажбур қилолмаяпмиз. Уларга олтита гол ўтказсак ҳам тўхтаб қолмасликни, босимни давом эттиришни тушунтиряпмиз. Чемпион бўлишни хоҳлаганлар иқтидорли футболчилардан ташқари чемпионлик мактабидан ўтганларни олишга уринишади. Фақат ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар, тўхтамайдиган футболчилари бор жамоа чемпион бўлади. 3-0га ютяпмиз, улар тўхташмаяпти, 3-0га ютқазяпмиз, улар тўхташмаяпти. Биз эса голдан сўнг охиригача бормаяпмиз, шу билан бирга машғулотларда бундай муаммо йўқ. Бу руҳий даража билан боғлиқ бўлса керак.

— Про лига жамоаси билан бўладиган Кубокдаги баҳсида қандайдир ротациялар бўладими?

— Юқорида айтганимдек, бизда барча ўйинга чиқади, бошқа вариантимиз йўқ. Эртага ўринбосарлар ҳам ўйнайди. Ҳозирда захира ўриндиғида бўлганлардан кимдир ўринбосарлар сафида ҳам ўйнайди. Икки кундан кейин "ФарДУ" бор. Бу ўйинда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган ва энди тикланган ўйинчилар билан ҳаракат қилишни режа қилганмиз. Умид қиламанки, бугунги ўйиндаги ҳеч бир ўйинчи ўша баҳсда ҳаракат қилмайди. Ҳатто бизнинг ўринбосарлар жамоамизнинг асосий таркиби бугун шу ерда эди.

— Ўтган йили "Навбаҳор"ни қабул қилиб олганингизда жамоа жуда ҳам юлдузли таркибга эга эди. Сизнинг қўл остингизда айнан ўша юлдузли таркибдн Комилжон Тожиддинов порлаб чиққанди. Аммо, бу йили уни майдонда кам кўряпмиз. Бунинг сабаб нимада?

— Бизда икки йиғин бўлди. Ўнта ўйин ва рақобат. Ҳаммага бирдек имконият бердик. У ўша йиғинларда Комилов билан рақобатга дош бера олмади. Сабаби шунда. Ўзининг пайтини кутсин. У жуда яхши футболчи, мен уни жуда яхши кўраман. Яхши, тартибли йигит, меҳнаткаш. Олтинчи турда асосий таркибни аниқлаб, кейин ўзгартириб боришимизни айтганмиз. Худо кўрсатмасин-у, кимдадир карточкалар ва жароҳатлар бўлади. Уларнинг барчаси ҳали ўйнайди. Бизнинг захирамиз жуда кичкина. Барча ўйнашга улгуради. Сизга мавсумни умуман бошқа жамоа якунлашини кафолат бераман. Умуман бошқа жамоа. Ҳозир ўйнамаётганлар асосий таркибда бўлади. Битта таркиб билан шунча ўйинни кўтариб бўлмайди. Бу имконсиз. Апрель ва май ойи жуда тиғиз, улардан ўтиб олишимиз керак. Паузалар бўлади, тайёрланиб олишимизга имкон ҳам. Ҳозирда бўладиган ўйинларимиз рақобатчиларимизга қарши. Булар "Бунёдкор", "Қўқон-1912"... Шундай ўйинлар бўлиб ўтади. Шундоқ ҳам бошқа жамоалар билан 6-7 очколарни йўқотдик.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
12 мая 05:47:20
Uz_chemp
Adabiyot Falsafadan baho 5 bunaqa gaplar Gvardiolada Anchelotti Flikda ham yóq óyinga 2 baho seleksiyada ekib qóydingiz janob Lushan har safar bahona bahona keyingi tur Bunyodkor bilan qani kóramiz
+1   
12 мая 04:00:34
Навбахор96_Арсенал2004
Қум еб ўтирибсанми ўйинчиларга гапинг ўтмаса. Бўшат нах...
   
12 мая 13:57:56
safo78
Мизохид Гофуров ҳақида савол берған журналист сал бўлса ҳам футбол кўриб тур....
Нефтчи билан ўйинда ўйин бошидаёқ жароҳат ОЛИБ майдонни тарк этганди,шу бўйи дамдаку...
   
12 мая 13:01:10
Аброр Ибрагимов
Навбахорни таркиби ёмон эмас проста Лушчанни хатоси ракибни тактикасга мослашиб уйнайди. А бунака таркиб билан майдонда факат узини тактикасини ракиб жамоага босим килиб уйнаши керак шунда натижаям келади. Омад Навбахорга!!!
   
12 мая 11:50:31
Kamol505.
бля кандай таржима килдина буни тшуниб булмаябдику жумлаларнихам но тугри куйганинадан гап мазмунихам узгариб кетябди
   
12 мая 06:03:22
sss ddd
Гугл таржимами бу
   
12 мая 05:13:43
MuhlisUz
Узи пиширган ошни узи айблаб утирса... Узинг нолдан терган таркиб... Айб манда, билмаяпман кандай уйнатишни десанг тугри булади!
   
12 мая 05:10:16
УзбМТЖ
Таржимани роса "саводли" киши килибди лекин гап йук, интервьюга хам гап йук, роса "аклли" гаплар бупти.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика