RU

Последние новости

13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  4 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0

Сергей Кучеренко: “Янги мавсумда мухлислар учун қулайликлар яратилади” Новости

Сергей Кучеренко: “Янги мавсумда мухлислар учун қулайликлар яратилади”

“Насаф” бош менежери Сергей КУЧЕРЕНКО клуб матбуот хизматига янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- 2019  йилги мавсум учун ҳар жабҳада муносиб тайёргарлик  тайёргарлик кўришга интилаяпмиз.  Хабарингиз бор,  ўн нафар футболчиларимз ОТЖ га таклиф қилинганидан сўнг Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги бош жамоамиз йиғинни дастлаб Қаршида, ҳозир эса пойтахтда олиб бормоқда. Биз эса  ташкилий масалар бўйича шуғулланмоқдамиз. Хусусан асосий таркиб ўқув-машғулотлар йиғини базасида реконструция ишлари тугалланди. Ёшларимизнинг Батош қўрғончасидаги   базасида нафақат ўринбосарлар жамоаси, балки меҳмон жамоа учун ҳам   янги қулайликлар яратилмоқда.

- Ўринбосарларимиз жамоасининг тайёргарлиги ҳақида ҳам фикрларингизни билмоқчи эдик...

- Ўринбосарларимиз 26 январдан ўз қароргоҳларида йиғилиб икки маҳалдан машғулот олиб боришмоқда.  Ўтган мавсум U-18 жамоасининг асосий ўзаги ўринбосарларимиз таркибига келиб қўшилишди. Хусусан ўринбосарлар мураббийлари штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Шу кунгача “Насаф” футбол мактабида фаолият юритган Элдор Мойлиев эндиликда Зафар Ҳолмуродов билан биргаликда ёшларимизни тарбиялашади. Ўринбосарларимиз ҳозир Қаршида “Вилоят  ҳокими кубоги-2019”да қатнашишмоқда. Бу мусобақа ўринбосарларимиз учун мавсум тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

- “Марказий” стадионда ҳам таъмирлаш ишлари давом якунига етай деб қолди...

- Стадионимиз Республикадаги энг кўзга кўринган ўйингоҳлардан бири ҳисобланади. Бундай стадионни бунёд этиш осон эмас, уни ажойб ҳолда сақлаш унданда қийин иш. 2019 йилги мавсумга  тайёргарлик ишлари нафақат жамоаларимизда, балки муҳташам стадионимизда ҳам давом этмоқда. Майдон ҳолатини  сақлаш учун керакли минерал ўғитлар билан ишлов бериб ёпиб қўйганмиз. Бу йилги мавсум учун мухлисларга янгидан-янги қулайликларни яратишни режалаштирганмиз.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика