RU

Последние новости

23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  119 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16

Сергей Ковшов: "Эртага жанговор ўйин бўлади" Новости

Сергей Ковшов: "Эртага жанговор ўйин бўлади"

Ўзбекистон кубоги, чорак финали доирасидаги “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Қўқонликлар катта мураббийи Сергей Ковшов фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Ҳозирги кунда чемпионат ва кубок ўйинлари биз учун бир хил аҳамиятга эга. Биз хоҳ кубок ўйини бўлсин, хоҳ чемпионат ўйини бўлсин фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Дастлабки ўйиндаги 1:1 ҳисоби шундан дарак берадики биринчи ўйин жуда шиддатли ўтган. Голлар ҳам, сариқ ва қизил карточкалар ҳам бўлди. Эртага ҳам жуда шиддатли ўйин бўлишини тахмин қиляпман.

Давралар оралиғида жуда фойдали йиғинни ўтказдик. Ҳозирги кунда таркибимиздаги футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари юқори даражада. Таркибимизда бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Тактик жиҳатдан ҳам ўйинимизда ўзгаришлар бўлади. Эртага иккала жамоада ҳам имконият бир хил деб ўйлайман. "Бухоро" кучли жамоа, буни уларнинг турнир жадвалидаги ўрни ҳам кўрсатиб турибди. Лекин биз ҳам Бухорога саёҳат учун келмаганмиз. Жанговор ўйин бўлади", – дейди Сергей Ковшов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика