RU

Последние новости

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  1 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  2 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Сергей Симоненко яна “Бунёдкор”ни танқид қилди Новости

Сергей Симоненко яна “Бунёдкор”ни танқид қилди

Биринчи даврани “Бунёдкор”да ўтказган Сергей Симоненко Украинанинг tribuna.com сайтига интервью бериб, яна клубни танқид қилди.
Нимагадир охирги пайтларда “Бунёдкор” ҳақида кўп ўйинчилар салбий фикрларни айтишмоқда. Бу гап айниқса, шу ерда ўйнаб кетган легионерларга тегишли. Аввалига марказий ҳимоячи Сергей Симоненко интервью бериб клубни танқид қилганди, кейин бу ишни Пишур ҳам давом эттирди. Куни кеча Симоненко яна интервью бериб, бу сафар ҳам “Бунёдкор” шаънига нисбатан танқидий фикрларни билдирди.   

-   Сизга “Бунёдкор” бундан кейин Cизсиз давом этишини қандай маълум қилишди?
-   Мураббий менга бундан буён унинг жамоасида бирмунча юқори савиядаги футболчилар тўп тепишини айтди. Мен сўрадим: “Ўйин бўйича менга эътирозлар борми?”. Мураббий эса ўйининг бўйича эътироз йўқ, бироқ ўрнингда бошқалар ўйнайди деди. Фақат бошида менга яна имконият беришини ва тайёрланиб туришимни айтди. Бироқ учрашув қайдномасига кирганим билан майдонга туширмади, орадан кўп ўтмай умуман қайдномага ҳам киритмай қўйди. Биринчи давра тугаганидан сўнг мен сўрадим: “Энди нима қилай?” Менга раҳбарият билан учрашиб масалаларни ҳал қилиб олишимни ва ўзимга янги жамоа топишим мумкинлигини айтишди.  

-   Ёзги йиғинда қатнашмадингиз?
-   Ҳа. Ваҳоланки, бориб яна ўзимни кўрсатмоқчи, асосий таркибга кириш учун курашмоқчи эдим. Бироқ мураббий мени хоҳламаётганини айтди.

-   Аммо сизда яна ярим йиллик шартнома бор эди.
-   Ҳа. Мен клуб раҳбариятига “Ҳеч қандай муаммо йўқ, жамоадан кетаман, фақат мен билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинглар. Ёки пулимни тўлиқ олишим борасида кафолат хати беринглар” дедим. Бошида улар бунга кўнгандек бўлишди, аммо якунда ҳеч нарса ўзгармади. Мен клуб бош директори билан бу мавзуда кўп марта гаплашдим, ҳатто кабинетида уч соатлаб ўтирган пайтларим бўлди, лекин якуний тўхтамга кела олмадик.

-   Ундан кейинги воқеалар ривожи қандай тус олди?
-   Киевга қайтиб келгач, ҳуқуқшуносга учрашдим ва ҳужжатларни ФИФАга жўнатдик. 5 декабргача “Бунёдкор”да ФИФАга мен билан боғлиқ вазият бўйича тушунтириш хати бериш имконияти бор эди. Ҳозирча клубдан ҳеч ким билан алоқага чиққаним йўқ, биз фақат агент орқали мулоқот қиляпмиз.

-   “Бунёдкор” туфайли мавсумнинг иккинчи ярмида ўйини амалиётисиз қолдингиз. Бундан афсусда эмасмисиз?
-   Айтганча, ФИФАга ёзган хатимда шуни ҳам кўрсатиб ўтганман. Мени ўйин амалиётидан қисиб қўйишди, ҳеч қаерда тўп тепиш имконини беришмади. Яхшиямки, машғулот ўтказишни тақиқлашмади – айтиш мумкинки, машғулотлар учун шароит зўр эди.

-   “Севастопол”ни тарк этаётиб бошқа клуб ахтармайман, кимга керак бўлсам ўзлари топиб олишади дегандингиз. Ҳозир ҳам шу фикрдамисиз?
-   Энди мен жамоа қидиряпман дея газетага эълон бермайман-ку. Агар қандайдир вариантлар чиқиб қолса, уларни албатта кўриб чиқаман. Лекин ўзим ҳеч кимга қўнғироқ қилмайман. Ҳозирча фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаётганим йўқ.

Х.Холиқов тайёрлади.

P.S. Жамоа шаънига билдирилаётган шунча танқидларга қарамасдан, нима учундир “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий баёнот бермади. Бу эса кўп ҳолларда футболчилар ҳақ, клуб эса ноҳақ деган хулосага олиб келиши мумкин. Ўйлаймизки, “Бунёдкор” раҳбарияти легионерлар билан боғлиқ муаммоларга бефарқ бўлмай, яқин кунлар ичида ушбу мавзу юзасидан ўз муносабатини билдиради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика