RU

Последние новости

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳим аъло даражада"  0 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  42 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  22

Сергей Лушан: "Қора анъанага барҳам бермоқчимиз" Новости

Сергей Лушан: "Қора анъанага барҳам бермоқчимиз"

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" ўйинидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.
Лушан билан бирга Акмал Шораҳмедов матбуот анжуманига ташриф буюрди.

"Эртага мавсумдаги дастлабки расмий ўйинни ўтказамиз. Таркибимиз яхши, учрашувга барча тўлиқ тайёр. Барча мухлисларни эртанги ўйинга таклиф қиламан", - дейди Лушан.

"Эртанги ўйин ҳаммамиз учун жуда ҳам муҳим. Фақат ютуқ учун майдонга тушишимиз талаб этилади. Чиройли ўйнаб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - Акмал Шораҳмедов.

- Эртага кўп нарсани тезлик қилади, шиддаткор баҳсга тайёрмисизлар?
- Албатта, биз доим тезкор ва шиддаткор тарзда ўйнаганмиз.

- Акмал, сиз қайси футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдингиз?
Акмал Шораҳмедов:
- Биз ҳимоячи бўлганимиз учун кўпроқ ҳужумчиларга эътибор қаратамиз. Вучинич, Мабҳут сингари кучли футболчиларга нисбатан жиддийроқ ўйнашимиз зарур бўлади.

- ОЧЛнинг бу босқичида иштирок этган Ўзбекистон клубларининг ҳеч бири юта олмаган. Бунга муносабатингиз қандай?

- Жамоамга ишонаман. Бу қора анъанани йўқ қилишга уринамиз. 

- "Бунёдкор"нинг трансферларидан қониқдингизми?

- Ҳа, барча трансферлардан тўла қониқиш ҳосил қилдим.

- Машҳур мураббий Лобановскийнинг шундай гапи бор: агар ўйинни ташкил эта олса кучли рақибни енгиш мумкин. Жамоа эртанги ўйинга ўз режасини танлаб олдими?
- Албатта. Режамиз бор. Режамиз - тартибли ўйин орқали кучли рақибни енгиш (Порядок бьёт класс).

- "Бунёдкор" стадиони чими кўп бор панд берган. Нима деб ўйлайсиз эртага бу ўйинга таъсир қилмайдими?

- Йўқ. Шундай деб айтаман: Ҳозирда бу майдон сифати бўйича Ўзбекистонда энг яхшиларидан бири.

Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика