RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Сергей Лушан: "Биз ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олмагандик" Новости

Сергей Лушан: "Биз ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олмагандик"

ОЧЛнинг 4-тур ўйини "Лаҳвия" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.
"Лаҳвия"ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, уларга тез орқада Қатар чемпионлигини расмийлаштиришларини тилаб қоламан. "Лаҳвия" жуда яхши ва тартибли жамоа саналади. Лекин уларни биздан устун дея олмайман. Бу баҳсга тайёргарлигимиз ўзим кутган даражада бўлмади. Аввалига 18, кейин Доҳага учишдан олдин сўнгги кунгача 15 нафар футболчисиз тайёрландик. Бу катта йўқотиш. Ҳаёт давом этади. Энди бор эътиборимизни ички мусобақага қаратамиз. Хатолар устида эса ишлаймиз. Тан оламан, "Ал Жазира"ни жуда катта иштиёқ эвазига ютгандик. Лекин гуруҳдан чиқиш осон бўлмаслигини билардим. Биз ўзимизга янги йўл танлаганмиз. Ёшларни тарбиялаш ва эртанги кунимизга уларни тайёрлаш - бош мақсадимиз. "Лаҳвия" ҳали ўсадиган жамоа ва ОЧЛда узоқроққа боради деб ўйлайман. Балки улар турнир ғолиблиги учун курашишар. Бизга бироз вақт керак. Вақти келиб ўз тарбияланувчиларимиз ҳисобига катта марраларни забт этамиз. Бу кунлар албатта келади. Акбар Тўраев жуда ажойиб ва иқтидорли дарвозабон. 24-25 ёш дарвозабон учун жуда ёш деб ҳисоблайман. Акбар тез орада терма жамоанинг энг асосий посбони бўлиб етишишига ишонаман. У бугун жуда кўп бор жамоани голлардан қутқарди. Имкониятимиз йўқолган бўлсада, кейинги ўйинларда юртимиз шаъни ва ОЧЛ рейтинги учун очко йиғишимиз учун боримизни берамиз.", - дейди Сергей Лушан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика