RU

Последние новости

19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   8 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  1 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  2 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  28 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9 15:23"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди  1 14:43Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"  2 14:28U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг Ирландияга мағлубиятган учраган ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди  13 12:43"Динамо" 11 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди  1 12:15"Челси" "Ювентус" ҳужумчисини нишонга олди  2 12:07Ратиньо кейинги мавсум учун режаси ва йил давомида энг ноқулай бўлган футболчи кимлигини айтди  3

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими? Новости

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими?

Кўз тегмасин, хорижга йўл олаётган футболчиларимиз сони анчагина кўпайиб қолди.

Бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев ҳам Қозоғистон Премьер-лигасига йўл олди. 27 ёшли футболчи бунга қадар ҳам легионер мақомига эришган (“Ал Дафра”, “Бейжинг Гоан”), аммо унинг БАА ва Хитойдаги фаолияти омадсиз чиққан эди. Игор бу гал ўзини кўрсата оладими, унинг янги жамоасида вазият қандай? Ҳозир шу ҳақда.

“Актобе” жамоаси матбуот матбуот хизмати 18 фераль куни Игорнинг трансферини эълон қилди. Қозоғистон чемпионати баҳсларини кузатмайдиган мухлислар мазкур клубни мамлакат грандларидан бири деб ҳисоблашлари мумкин. Ҳар ҳолда “Актобе” доимий равишда еврокубоклар саралаш босқичида иштирок этиб келарди. Бироқ, сўнгги 5 йилдирки, ақтебеликлар осмонини қора булутлар қоплаган. Дастлаб, клуб совринли ўринлар учун курашмай қўйди, 2019 йилги мавсумда эса мусобақанинг асосий аутсайдерига айланиб, қуйи лигага равона бўлди. Ўтган мавсум 1-лигада зафар қучган “оқ-қизиллар” яна элитага қайтди. Қисқа қилиб айтганда, “Актобе” айни пайтда гранд жамоалар қаторида эмас.

Шомуродов Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси эмас ёхуд "ўзимизнинг МЮЛЛЕР" ҳақида        

Аммо, ақтебеликлар янги мавсумга тайёргарликни юқори даражада олиб боришмоқда. Туркияда йиғин ўтказаётган жамоани бир йўла 13 киши тарк этди ва янги номлар олиб келинмоқда.

Масалан, франциялик Эрвен Мукам (БАТЭ) ва Тонго Думбия (“Ажман”), сербиялик ҳужумчи Боян Дубайич (БАТЭ), чехиялик марказий ҳимоячи Михал Йержабек ("Яблонец") келиб қўшилди. 

Игор янги мавсумда асосий таркибда майдонга тушиш учун 19 ёшли Максим Самородов ва 30 ёшли Боян Дубайич билан рақобат қилиши керак. Максимнинг тажрибасизлигини, Бояннинг БАТЭдаги рақобатда ютқазгани ва мавсум давомида атиги 2 бор майдонга тушганини ҳисобга олсак, Игор доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак.

ФАКТ: И. Сергеев айни пайтда “Актобе” таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи ҳисобланади. “Transfermarkt” портали ҳамюртимизнинг трансфер баҳосини 1,5 млн еврога баҳоламоқда. Игор янги мавсумда Қозоғистон чемпионатининг ҳам энг қиммат футболчиларидан бири бўлади.

Шундай экан, жамоа раҳбарияти Игорни янги мавсумда етакчи бўлиши учун олиб келган десак, янглишмаймиз. Ҳамюртимизга имкон берилса, унумли фойланади деган умиддамиз. Терма жамоамизни ёзда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Унга қадар барча футболчилар яхши формага кириб олиши фақат бош жамоамиз учун фойда келтиради.




Игорга омад тилаймиз ва Қозоғистон яшил майдонларини забт этиши кутиб қоламиз. Унинг кейин фаолиятидан қандай натижаларни кутяпсиз?

Автор :
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика