Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"
09 ноя 14:43
Новости
Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"
"Ғалабадан жудаям хурсандман. Чинакам футбол гувоҳига айландик.
Ўзбекистон Осиёда Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади. Уларнинг ўйинчилари тезкор, хавфли ва қарши ҳужумларда жуда маҳоратли.
Баъзи пайтларда бизга сабр-тоқат билан ҳимояланишга тўғри келди. Битта гол ўтказиб юбордик, аммо эътиборимизни йўқотмадик, ўйинни назоратга ола бошладик. Улкан лаҳзалар, етук ўйинчилар, қадр-қийматли голлар – барчаси жойида эди.

Ҳисобда ортда қолганимиздан сўнг ҳеч қандай ваҳима бўлмади, футболчилар режага содиқ қолишди. Чап қанотдан ҳужум уюштириш имконимиз борлигини ҳис қилдик. Гради томонидан ўз вақтида олдинга юриш амалга оширилди ва шу орқали ҳисобни тенглаштирдик.
Бундай лаҳзадан завқланиш муҳим. Гуруҳдаги якуний ўринлар ҳали ҳал бўлгани йўқ. Ҳаддан ташқари хурсандчиликка берилмаймиз – шунчаки Парагвайга қарши ўйинга жиддий тайёргарликни давом эттирамиз", деди 50 ёшли мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии