RU

Последние новости

14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  1 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  9 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  6 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  11 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1

Сеид Сеидов: "Бугун "Бухоро" гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнай олишини исботлади" Новости

Сеид Сеидов: "Бугун "Бухоро" гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнай олишини исботлади"

"Бухоро" - "Локомотив" (1:1) учрашуви якунига етганидан сўнг "Бухоро" мураббийи Сеид Юсупович Сеидов журналистларга интервью берди.
"Бугунги рақибимиз маҳорат бобида биздан устунлиги ҳеч кимга сир эмас.Лекин футболчиларимиз бугун ўзгача кайфиятда ва руҳда майдонга тушишди. Жамоа ўз ўрнини олий лигада сақлаб қолганидан сўнг,уларда ўз кучларига бўлган ишонч янада ортди.Улар бугун барчага амалда исботлашди,улар ҳам гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнай олишларини. "Бухоро" олий лигада ҳақли тарзда ўрнини сақлаб қолди ва бугунги ўйин билан, жамоанинг ўрни ҳам айнан олий лигада эканлиги барчага намоиш этилди. Бу учун уларга раҳмат айтаман,келажакда ҳам рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар бугунгидек ишонч билан майдонга тушиб уйнайвеишса,албатта юқори чўққиларни забт эта олишади.

Бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчилар мени жуда хурсанд қилишди.Уларнинг кўзида қўрқув умуман йўқ эди,бугун жамоани умуман алмаштириб қўйгандай ҳолат юзага келди.Қанийди олдинроқ шунақа ишонч пайдо бўлганида эди...

Йигитлар бугун фақат ғалаба қозонишни мақсад қилиб майдонга чиқишганди,ўйин сонгида гол ўтказиб юбордик,ва дуранг натижа қайт этилди. Нима бўлса ҳам ўйин суратидан қониқдим.

Келажакдаги режаларим борасида гапирадиган бўлсам,биринчи навбатда уйга бораман. Уйимни, яқинларимни жуда ҳам соғиндим, чарчадим. Жамоадаги фаолиятим борасида ҳеч нима дея олмайман, буёғи раҳбарлар қўлида",- дея уз фикрини якунлади Сеид Сеидов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика