RU

Последние новости

22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  0 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  35 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  3 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз кундан кунга кучайяпмиз" Новости

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз кундан кунга кучайяпмиз"

Саудия Арабистони терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Араблар яқинда Африка вакили Жазоирга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйинда Салман Ал Фараж билан Яҳё Ал Шеҳри томонидан киритилган голлар саудияликларга ғалаба келтирди. Қизиғи шундаки, бу ўйинда Саудия 63 фоиз тўпга эгалик қилди, бироқ рақиб дарвозаси томон атиги икки бор аниқ зарба йўллаб, иккаласи ҳам голга айланди.

Ўйиндан кейин интервью берган саудияликлар устози Хуан Антони Пиззи жамоаси кундан кунга кучаяётганини айтиб ўтди:

- "Биз яхши ўйнадик. Жамоамизда тартиб бор ва ўйинчилар ўзларини хотиржам ҳис қилмоқда. Майдонга тушгач, ҳамма нима қилиш кераклигини билади. Тўғри, биз бугун Жазоирнинг иккинчи таркибига қарши курашдик, лекин бу менинг муаммоим эмас. Улар ҳам Ватан учун ўйнашди, шуни унутмаслик лозим. Мен учун натижа ҳозир муҳим эмас. Асосийси ўз ўйинимизни кўрсатсак бўлгани".

- "Учрашувнинг биринчи бўлимида Жазоир яхши ҳаракат қилди. Бироқ биринчи тўпни киритгач, ўзимизга бўлган ишонч ортди. Умуман олганда, ўйин яхши кечди. Энди навбатдаги ўртоқлик учрашувини 15 май куни Грецияга қарши ўтказамиз".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика