RU

Последние новости

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  0 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  25 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, яхшиси бошқалар биздан қўрқсин" Новости

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, яхшиси бошқалар биздан қўрқсин"

Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида Ўзбекистон билан битта гуруҳдан жой олган.

Маълумки, шу йилнинг июль ойида Эрве Ренар Саудия Арабистони терма жамоаси янги бош мураббийи этиб тайинланди. ОФК расмий сайтига қисқача интервью берган франциялик мутахассис рақибларини ҳурмат қилишини, бироқ Саудия Арабистони терма жамоасининг мақсади гуруҳдан чиқиш эканини айтиб ўтди. 

- "Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббий этиб тайинланишим мен учун катта бахт. Бу менинг Осиёга илк ташрифим ва бу ерда ҳам Африкадаги каби зафар қучишни хоҳлайман. Мен бир нечта учрашувларни ва футболчиларни кузатдим. Ҳозир биз учун энг муҳими саралаш ўйинларига яхши тайёргарлик кўриш". 

- "Африка ва Осиё жамоалари ўртасидаги фарқни айтиш бирмунча қийин. Чунки ҳар бир жамоанинг алоҳида характери бўлади. Мен Африкада ишлаб кўп жамоаларни ўргандим, лекин Осиёда энди танишаман. Қишда ўтказилган Осиё Кубогини кузатишга муваффақ бўлдим. Саудия Арабистони иштирокидаги ўйинларни кўриб, шунга амин бўлдимки, бу жамоа янада кўпроғига эриша олади. Мана мен нима учун бу ерга келганман". 

- "Тўғрисини айтсам, ЖЧ саралаш босқичини иккинчи ё учинчи раундга бўлаётганим йўқ. Мақсадимиз битта: якунда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари билан гаплашганимда олдимда бош жамоани мундиалга олиб бориш вазифаси турганини айтди". 

- "Мен авваламбор футболчиларга ўз кучларига бўлган ишончни ўргатишим керак. Бу эса мураббий учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Сентябрь ойидан бошланадиган саралаш баҳслари давомида футболчилар кучга тўла ва иштиёққа бой ҳолатда бўлишади". 

- "Мен Ўзбекистон терма жамоасини биламан, чунки Марокашни бошқарган пайтим бу жамоага қарши ўйнаганмиз. Ўшанда Ўзбекистон илиқ таассурот қолдирганди. Биринчи ўйинни Яманга қарши ўтказамиз, старт яхши бўлиши учун бу жамоани мағлуб этишимиз шарт. Биз ҳеч бир рақибдан қўрқмаймиз, ўз кучимизга ишонамиз. Яхшиси бошқалар Саудия Арабистонидан қўрққани маъқул", - дейди франциялик мураббий. 

Маълумот учун, Эрве Ренар 2012 йил Замбия ва орадан уч йил ўтиб Кот-Д'Ивуар терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида олтин медалларни қўлга киритган.

Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика