RU

Последние новости

18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  41 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  19 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3

"Саррибол" — "Ювентус" учун идеал вариант! Нега?! Новости

"Саррибол" — "Ювентус" учун идеал вариант! Нега?!

Кутилмаган воқеа юз бергани йўқ: "Ювентус" мураббийи этиб Маурицио Сарри тайинланди.

Кўпчилик ҳам шундай бўлади дея таҳмин қилган эди. Сабаби, бу лавозим учун италиялик энг яхши номзодлардан бири эди. Қолаверса, Англиядан кўра А Серияда ишлаш унинг ўзига ҳам бирмунча осонроқ бўлади.

Сарри "Челси"да жуда яхши ишлади

Аммо биринчи навбатда, бутун мавсум мобайнида уни тинимсиз равишда танқид қилишганига эътибор қаратсак: Лига Кубоги финалидан кейин (Кепа ёдингиздами?) Англиянинг бутун оммавий ахборот воситалари Саррини мазах қилиб, устидан кулган эди. Уни интизом ўрната олмаслик, натижаларга жавоб бера олмаслик ҳамда жиддий клубда ишлашга қодир эмас деб айблашганди. Лекин кейин нима бўлгани муҳимроқ. Мавсумнинг қолган қисми муаммосиз ўтди: "Челси" АПЛ чемпионатида учинчи поғонани эгаллади ("Сити" ҳамда "Ливерпуль"дан кейин. Европа Лигасини эса ишончли ғалаба билан якунлади ва Сарри биринчи мукофотини қўлга киритди. Бундан кўриниб турибдики, мураббий танқиддан сингани йўқ, аксинча ўз устида ишлаб, янада кучли бўлди.

"Челси" – Англияда ишлаш учун осон ва оддий жамоалардан бири эмас. Клубнинг деярли барча охирги мураббийлари ишдан бўшатиб юборилган: Конте, Моуринью, Ди Маттео, Виллаш-Боаш. Сарри эса ўз хоҳиши билан жамоани тарк этди.

Саррининг ўзига хос услуби бор

2019 йилнинг ўзининг ажойиб тактикасига эга бўлган энг ёрқин совриндорлар қаторига Сарри ҳам киради. Италия ва Англияда ҳам "саррибол" термини анча машҳур бўлиб улгурган: мураббийнинг ўйиндаги тактик усулига нисбатан шундай дейилади.

• Тўп назорати;

• Ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ҳаракатланиш;

• Қисқа узатмалар;

• Ҳужумга умумий эътиборнинг кучли экани.

"Саррибол"нинг тики-такадан асосий фарқи – тики-такада тўп у ён, бу ёнга оширилса, "саррибол"да узатмалар фақат олдинга етказиб берилади. Сарри ҳам Гвардиоланинг тактикасини амалда қўллаб, уни янада ҳужумкор қилишни истайди. Бунинг учун энди унда нафақат ресурслар, балки вақти ҳам етарлича бўлади.

Сарри – италиялик. Бу эса энг муҳими!

Футболда маданий омилни ҳисобга олиш жуда муҳим ҳисобланади. Сарри инглизлар ҳаётига яхши мослашолмади: Маурицио бутун мавсум давомида бунга қарши қандай курашганини кўрдик. Мавсум ўрталарида Сарри жамоадаги муаммолар жисмоний тайёргарлик билан эмас, балки менталитет билан боғлиқ эканини тан олди. Лекин энди бари ортда қолди. Сарри Италияда ҳурмат қилишади ва сўзларига қулоқ солишади. "Ювентус" – фаолиятини давом эттириши учун идеал вариант!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика