RU

Последние новости

21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  18 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4

Сарри ва Роналдудан бирини танлашга тўғри келди. Пирло қандай мураббий бўлади? Новости

Сарри ва Роналдудан бирини танлашга тўғри келди. Пирло қандай мураббий бўлади?

"Ювентус" учун идеал вариант излашда давом этамиз.

Сарри ҳайдалди. "Ювентус"ни Пирло қўлга олди. Яна бир бор буларнинг барчасида фақатгина Маурицио айбдор эмаслигини такрорлашдан фойда йўқ. Аслида у асосий айбдор ҳам эмас. Сарри Турин учун энди тарих. Лекин ушбу қарор оқибатлари қандай бўлади?

Сарри вазифалари қаторига нафақат жамоа ўйинини ташкил этиш ва мавсумдаги натижалар кирарди, уни бунданда кўпроғи учун таклиф қилишганди — шу сабабли, истеъфо ҳам шунчаки мураббий ишидан қаноат ҳосил қилмасликдан каттароқ мавзу. Назаримда, "Юве" раҳбарияти ЕЧЛдаги мағлубият сабаб шошилинч қарор қабул қилмади. Маурицио нима демасин, Аньелли учун у ҳеч қачон севимли мураббий бўлмаган. Бу вазиятда унинг олдида ёки/ёки варианти турганди — ва Аньелли балки, нотўғри ва узоқни кўзламай қарор чиқаргандир, лекин аниқ режага мувофиқ иш кўрмади, аммо жуда мантиқий қарор қабул қилди. Бу борада Саррининг ҳайдалиши ўзига хос воқеа бўлди.

Саррининг ҳайдалиши шошилинч қарор эмас. Мураббий ёки Роналдудан бирини танлашга тўғри келди

Бир йил аввал Саррининг тайинланишини "Юве"ни қайта дастурлаш учун ташланган қадамдек қабул қилинганди. Мураббий биринчи матбуот-анжуманида "ғалаба — аҳамиятга эга ягона нарса" шиори энди долзарб эмаслигини айтганди. Унинг фикрларини клуб раҳбарлари хотиржам қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақиқий инқилоб эди. Ўтган асрдан буён бундай услубда ўйнамаган клуб, ултра-ҳужумкор футбол ўйнашга ўтди.

Ҳозир тушунарли, бу иш бермади, лекин мураббийни истеъфога чиқариш қанчалик тўғри бўлди? Саррини чақирилгани ва унинг олдига қўйилган вазифаларни бир йилда амалга ошириб бўлмайди. Клопп "Ливерпуль"да 8-ўриндан бошлаганди. Гасперини "Аталанта"сининг пойдеворини йўқотганида 7-поғонага тушиб кетганди. Пеп керакли трансферлар ва катта маблағ бўлса-да, "Ман Сити" билан дарҳол соврин ютолмади. Тизимли мураббийлар камдан-кам вазиятда биринчи мавсумдаёқ натижа берадилар. Агар клуб ичида душманлик руҳияти ҳамроҳ бўлса, унда натижадан умид қилмасангиз ҳам бўлади.

Сарри ўзи учун унча мос бўлмаган ва анча ёши ўтган таркиб билан курашди, икки нафар бир тизимда ишламайдиган йирик фигура, бири асосий таркибда бўлиши зарур, иккинчиси бўлишини талаб қилинади, клуб босслари билан босим, кийиниш хонасидаги вазият, талабчан тифозилар, корона-инқирози, пневмония, 4-3-бир ярим тактикасида прессинг уюштириб, 4-3-3 ёки 4-4-2 эмас 4-4-0да ҳимояланишига тўғри келди. Шундай бўлса-да, жуда оғир мавсумда чемпионликни қўлга киритди. Аньелли иштаҳаси очилган ва бундан кўпроғини истамоқда, ўша кўпроғини эса Сарри бера олмади. Бироқ мураббийни нима учун олиб келингани бизнинг ёдимизда-ку. Уни революция учун чақиришди, бу иш эса бир йилдан кўпроғини (қўшимчасига, бунақа йилдан кўпроғи) талаб қилади. Маурицио доим кейинги мавсумда аввалгисидан яхшироқ ўйнарди ва агар унга ишониб, вақт ҳамда нормал шароит яратилганда "Юве"га кўп нарса бериши мумкин эди.

Муаммо ҳам аслида шунда. У учун зарур шароит бўлмасди. Сарри нафақат пойдевор қуриши, балки аввалгисининг асоратларини йўқотиши ҳам керак эди. Лекин шу ишни қилиш учун унга рухсат беришмади. Мавсум Роналду ва Саррини қарама-қарши қўйди. Прессингда ва ҳимояда Кришнинг фойдаси тегмайди, тўпни баъзан ўзида кўп ушлаб қолади ва мувозанатни ўзи томонга тортиб юборади. Авваллари бу иш берарди, баъзан Саррида ҳам ишлади, лекин Роналду тўп дарвоза тўрига бориб тушмаган вазиятларда ортиқча бўлиб қолаверди.

Рон бўлмаса Сарри 100% натижа беришига кафолат йўқ, лекин Саррисиз – Криштиану ҳам 100% натижа бериши аниқ эмас. Бир нарса аниқки, бирга уларнинг ҳеч бири 100% фойда келтира олмасди. Бу ҳақида Саррининг ўзи ҳам айтди: "Мен ҳеч қачон футболчиларга бунчалик эркинлик бермаганман, лекин бу ерда ҳужумдаги вазиятга жойлашишга мажбур бўляпман. "Юве" ҳеч қачон менинг аввалги жамоаларимдек бўлмайди".

Мана нега Саррига чиқиш эшиги кўрсатилди. Унинг "Наполи"си "Юве"дагидек имкониятлар ва класс бўлганида дунё футболи доминатори бўлиши ҳеч гап эмасди. Лекин "Ювентус"нинг ўзида Маурицио ожиз қолди. Мавсум охирига келиб, қўл остидаги футболчилар билан у барқарор тизим ярата олмаслиги яққол аён бўлди. Куни кеча Аньелли Роналду қолишини айтди. У қолар экан Сарри билан ҳамкорликни давом эттиришдан маъно бўлмасди, муҳими истиқболи йўқ лойиҳа бўларди.   

Айтиб ўтганимиздек, Аньелли мағлубиятдан жаҳли чиқиб, шошилинч қарор қабул қилмади. У танлашга мажбур. Агар Сарри қолганда, бу мураббий билан натижага эришиш учун нафақат Роналдуни сотиш — балки яна бир мавсум кутишга тўғри келарди. Аньелли тезроқ натижани танлади — ва бу ҳақида "Лион" билан ўйиндан кейиноқ берган интервьюсида ҳам айтди: "Аввал биз орзу билан яшардик, энди — мақсад билан".

"Ювентус"га тактик мураббий керакми ёки ўзгарувчан тизимли-ми? Андреа Пирло қайси тоифага киради ўзи?

"Ювентус" деярли барча аъзосининг ёши ўтган таркиб ва 35 ёшли футболчини танлади, уларнинг келажаги деган нарсанинг ўзи амалда йўқ — демак бир-икки мавсумда ЕЧЛда ғолиб чиқишни ният қилган. Аньелли янги мураббий ва Роналду билан Сарри ҳамда янги таркиб билан бўлганидан кўра, имокният кўпроқлигига ишонмоқда. Гап шундаки, бундай вазиятлар учун ҳар қандай мураббий ҳам тўғри келавермайди. 

Идеал вариант — тактик-мураббий. Бир йил аввал "Ювентус" Саррини чақираётиб йўл қўйган хатосидан тўғри хулоса чиқариши зарур: бир-бирига мос келмайдиган бир нечта футболчи билан барқарор тизимли жамоа яратиб бўлмайди. "Юве"да барчасини шундай йўлга қўйиш керакки, Рон ва Дибала (Сарри қўл остида у ўзаро мос келгани сабаб зўр ўйнади). Лекин яна иккита муҳим омил мавжуд:

1. Роналду — 35 ёш. Бу вазиятда тизимли мураббийни чақириш хавфли. Бир-икки йилдан кейин жамоани яна қайтадан қуриш керак бўлади. "Реал"га бунинг учун бир мавсум вақт керак бўлди.

2. "Ювентус"ни мураккаб ва ўзига хос таркиби бор. Бу таркиб билан кўп ҳаракатга мослашган тактик ўйин кўрсатиш мумкин, аммо шу ўринда ўйинчиларнинг ёши ўтган ва ҳамма нарсага ҳам имкониятлари етмай қолиши мумкин. "Менью" ўта чиройли ўйин кўрсатиш имконини бермайди.

Шу сабабли, тактик мураббий зарур. Мослашувчан мураббийлар одатда қисқа вақтли вазифаларни яхши уддалашади (асосий мақсад – ЕЧЛ эканлигини унутмаймиз) ва таркибдаги ўзгаришларга ҳам мослаша оладилар. Тактиклар ўйинни таркибдан келиб чиқиб қурсалар, стратеглар фикрга қараб бу ишни амалга оширадилар – у ўз қарашларини қисман ўзгартиришга ва жамоага мослашишга рози бўлсагина, тизимли мураббийни таклиф қилса бўлади. Акс ҳолда, Саррини ҳайдаш хато бўлган бўлади.

Гап шундаки, одатда яхши тактиклар банд бўладилар (бироқ улар ҳам мақсадга ета олмасликлари мумкин. Аллегри Роналду учун Дибаладан воз кечганди, лекин барибир мувозанат топилмади), тизимли мураббийлар эса деярли ҳеч қачон бирданига натижа бермайдилар. Шу сабаб, Пирлонинг тайинланиши мантиқан тўғри қадам. Биз уни тактик ёки стратеглигини аниқ билмаймиз, биз у қанчалик кучли мураббийлигини ҳам билмаймиз (ишонамизки, у жуда яхши мураббий). Ҳозир биз бир йил ёки бир ойдан кейин нима бўлишини айта олмаймиз, лекин натижа қандай бўлган тақдирда ҳам бугунги ҳолатда шундай қарор талаб қилинаётганди.

Ҳамма гап шундаки, Пирло – янги мураббийлардан. У тактик бўлиши мумкин, сабаби бутун фаолияти давомида тактиклар билан ишлаган ва агар чиндан шундай бўлса, у жамоага идеал тарзда мослаша олади: Андреа кўпроқ ақлли ўйини сабабига афсонага айлана олди, у ўйинни доим жуда чуқур англар ва ўнг оёғида дахшатли нарсалар қилиб ташларди. Шу билан бирга у стратег бўлиши ҳам мумкин, амалда шундай бўлса ҳам керак. Капеллонинг гап-сўзлари ва Пирлонинг характеридан келиб чиқсак (ва Гвардиола ишидан ҳайратланишни инобатга олсак), лекин шундай бўлса-да, "Юве" ютқазмайди: фаолиятини энди бошлаган тизимли мураббийлар одатда мослашувчан бўладилар. Сабаби улар ўз қарорлари қанчалик тўғрилигига шубҳа қиладилар ва биринчи тажрибадан келиб чиқиб тузатишлар киритишади. Яъни "Юве" шундай вариант танладики, мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага мослашади, ундан келиб чиқиб қарорига ўзгартириш киритади – агар тизимли мураббийлар сирасидан бўлса ва топ-клубда ҳам ишлаб кетишга салоҳияти етарлилигини исботласа, бир-икки йилдан кейин жамоани унга мослаштирса бўлади. 

Стилистик жиҳатдан Пирло идеал вариант, натижа борасида эса бошқа исталган мураббий билан ҳам таваккал бундан кам бўлмайди: бундай таркиб билан (унда бир бири билан тушмайдиган услубдаги футболчилар етарлича) ҳеч бир мураббий натижага кафолат бермайди. Буни Аллегри ва Сарри амалда исботлаб улгурди. Андреа ҳеч бўлмаса, дебютант сифатида ортиқча босимдан ҳоли бўлади, тифози симпатияси ва клуб босслари олдида яхшигина авторитетга эга: Аньелли уни деярли Перес Зиданни яхши кўрганичалик хуш кўради.

Зерикиб қолмаслигимиз аниқ. Чунки бу Пирло, чунки бу "Юве"! Сабаби Андреанинг тайинловдан кейинги илк сўзлари: "Менинг жамоам чиройли ўйнаши керак – лекин фақат ғалаба учун ҳаракат қилиши шарт".

"Юве" айнан шу нарса ҳақида орзу қилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика