Сарри Роналду билан ишлашдаги қийинчиликлар ҳақида гапирди
06 июл 2021 20:28
Новости
Сарри Роналду билан ишлашдаги қийинчиликлар ҳақида гапирди
"Ювентус" собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри ҳужумчи Криштиану Роналду билан бирга ишлаган дамларини эслади.
"Роналдуни бошқариш жуда қийин. Унинг жамоа билан қоришиб кетиши зарур бўлган шахсий қизиқишлари бор. Бу шубҳасиз, мураккаб ҳолатларга олиб келади. Криштиану жамоага улкан натижаларни келтиради. Бироқ бу ўйинчи жамоа стратегиясидан четга чиқа олади", – деди Сарри.
36 ёшли Роналду 2018 йилдан буён "Ювентус"да ўйнамоқда. У уч мавсумда 133 ўйинда қатнашиб, 101 та гол урди ва 22 та голга ассистентлик қилди.
Сарри "кекса синьора"ни 2019/20 йилги мавсумда бошқарди ва жамоа билан А Серияни ютди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии