RU

Последние новости

21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  0 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  0 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  4 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  4 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  7 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4

"Сариқ сувости кемаси" "қизил иблислар"га қарши ёхуд Эмери турнирдаги 5-финалида қатнашади (превью) Новости

"Сариқ сувости кемаси" "қизил иблислар"га қарши ёхуд Эмери турнирдаги 5-финалида қатнашади (превью)

Бугун Польшанинг Гданьск шаҳрида Европа Лигасининг ҳал қилувчи беллашуви бўлиб ўтади.

Финалга қадар босиб ўтилган йўл

"Вильярреал"нинг Европа Лигасидаги натижалари қойилмақом: 2 та дуранг ва 12 та ғалаба! Эмери шогирдлари гуруҳ босқичидаёқ устунликни ўз қўлларига олишган: "Сивасспор" ва "Қорабоғ" устидан иккитадан ғалаба, шунингдек, Тель-Авивнинг "Маккаби клуби билан ўйиндаги дуранг ва ютуқ "сариқ сувости кемаси"га 16 очко тўплаш ва плей-оффда "Зальцбург" билан ўйнаш имкониятини берди. Австрия клуби ҳар икки ўйинда мағлуб этилди (2:0, 2:1). Кейинги босқичларда Киевнинг "Динамо"си (2:0, 2:0) ва Загребнинг "Динамо"си (1:0, 2:1) устидан ғалаба қозонилди. Эмери ярим финалда ўзининг собиқ жамоаси "Арсенал"ни икки ўйин натижасига кўра умумий 2:1 ҳисобида енгди ва финалга чиқди.

"Манчестер Юнайтед"нинг турнир йўли Чемпионлар Лигасидан бошланди, англияликлар у ерда ПСЖ, "Лейпциг" ва "Истанбул" билан бир гуруҳдан ўрин эгаллашди. "Қизил иблислар" гуруҳда учинчи ўринни олиб, ўз-ўзидан Европа Лигасига йўл олишди. Сульшер жамоаси ушбу мусобақанинг 1/16 финалида Испаниянинг "Реал Сосьедад" жамоасини ранжитди (4:0, 0:0). Кейинги босқичда "Милан" мағлуб қилинди (1:1, 1:0). "Манчестер Юнайтед" шундан кейин айтарли қийинчиликка дуч келмади: чорак финалда икки ўйин натижасига кўра "Гранада" таслим қилинди (2:0, 2:0). Ярим финалда "Рома" тор-мор келтирилди (6:2, 2:3).

"Вилярреал" ҳимоя қўрғони – ошиб ўтилмас довон

"Вильярреал" таркибида барқарор тўрт ҳимоячи ва ҳақиқатан ҳам кучли футболчилар бор. Рауль Альбиольни алоҳида таништиришнинг ҳожати йўқ: 35 ёшга тўлганига қарамай, ҳимоячи ҳамон юқори даражадаги ўйинни намойиш этмоқда. Альбиолнинг ҳимоя марказидаги шериги, жамоанинг асосий юлдузи – Пау Торрес. 24 ёшли футболчи ёзги трансфер бозорининг "портлатувчиси"га айланиши кутиляпти. Албатта, кўп нарса унинг Евродаги ўйинларига боғлиқ бўлади. Ҳозирда унинг потенциал харидорларидан бири айнан бугунги рақиб "Манчестер Юнайтед"лиги айтилмоқда.

"Вильярреал"нинг икки қанот ҳимоячилари кучли ҳисобланади, уларнинг ҳар иккиси ҳам клуб тизимида тарбияланишган. Марио Гаспар аллақачон сардорлик боғичини таққан жамоа етакчиси саналса, Альфонсо Педраса ёзги трансфер бозорининг яна бир харидоргир иштирокчиси. Миш-мишларга кўра, "Барселона" ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозир у учун асосийси – Европа Лигасида ғалаба қозониш. МЮ ҳужумчилари бундай ҳимояга эга клуб билан қийналишлари аниқ. Финал босими ҳисобга олинса, концентрация максималь даражада бўлади. Бу финал ўзгача кўринишда ўтишига яна бир далилдир.

Ғалаба – Чемпионлар Лигасига чиқиш учун сўнгги имконият

"Вильярреал" Ла Лигада еттинчи ўринни эгаллади, бу ғалати ва тушунарсиз Конференциялар Лигасига йўлланма берди. УЕФАнинг янги мусобақаси "кучли бешлик" клублари учун катта қизиқиш уйғотиши эҳтимолдан йироқ – чунки улар баъзида Европа Лигасини ҳам эътиборсиз қолдиришга йўл қўйишади. Энди янги турнир мақоми қай даражада эканлигини ўйлаб кўраверинг. "Вильярреал" Чемпионлар Лигасига чиқиш учун яқинлашаётган финалда ғалаба қозониши зарур. Ўйин нуқтаи назаридан "сариқ сувости кемаси" ҳеч бўлмаганда кейинги мавсумда Европа Лигасида иштирок этишга лойиқ эди: "Вильярреал" кўп очко ололмади, лекин Эмери шогирдлари урилган голлар бўйича  фақат "Барселона" ва икки Мадрид грандидан ортда қолишганди, холос.

Бевосита Эмерига тўхталганда испанияликнинг Европа Лигасида зафар қучиш қобилиятини эслаб ўтмаслик хато бўлади: унинг "Севилья" билан турнирдаги 3 та чемпионлиги "Манчестер Юнайтед"ни жиддий тайёргарлик кўришга ва майдонга тушишдан олдин ғалабани нишонлашни бошламасликка мажбур қилади. Бугун Эмери ўзининг турнирдаги 5-финалида қатнашади. У "Севилья"дан ташқари 2019/19 йилги мавсумда "Арсенал" билан ҳам финалга чиққан, бироқ "Челси"га мағлуб бўлган (1:4). 

МЮнинг охирги пайтлардаги ҳолати у қадар яхши эмас

"Қизил иблислар"сўнгги 6 учрашувда атиги 2 та ғалабага эришдилар. Албатта, буни мусобақа мақсадлари билан изоҳлаш мумкин: жамоа "Рома"дан тўртта гол ўтказмаслиги ҳақиқатга яқин эди, "Лестер"га қарши эса иккинчи таркиб ўйнади. Аммо "Ливерпуль"дек ашаддий рақибга қарши ўйинда деярли асосий таркиб майдонга тушганига қарамасдан, мағлубиятга учралди (2:4). "Фулхэм" билан дуранг (1:1)ни тушунтириш ҳам қийин. Эдинсон Кавани ушбу учрашувда майдон марказидан гол урди, аммо аутсайдер "Олд Траффорд" майдонидан бир очко билан қайтди. Бундай бўшашиш юлдузларга таъсир қилиб, фикрларини бир ерга жамлай олмасликка олиб келиши мумкин.

"Вулверхэмптон" билан АПЛнинг сўнгги учрашувида иккинчи таркиб ҳаракатланди, захирадан ўйинга қўшилганларни эса жамоанинг барча мухлислари ҳам билишмайди. Қўшимча дам олиш кунлари "Манчестер Юнайтед" фойдасига хизмат қилиши мумкин, чунки "Вильярреал" шанба куни "Реал"га қарши қийин ўйин ўтказди.

Харри Магуайрнинг иштироки сўроқ остида

"Манчестер Юнайтед" сардори охирги марта 9 май куни ўйнаган – Харри "Астон Вилла" билан учрашувнинг 78-дақиқасида тўпиғидан олган жароҳати туфайли алмаштирилганди. Харри жамоа билан Гданьскка учиб келди ва табийки, матбуот анжуманида журналистлар мураббийдан у ҳақида сўрашди. Сульшер тўғридан тўғри жавоб беришдан қочиб, қарор машғулот якунига кўра қабул қилинишини таъкидлади. Люк Шоу ҳам аниқ бир нарсани айтмади, аммо "Манчестер Юнайтед" вакилларининг жавобларига асосланиб, Магуайрни майдонда кўриш эҳтимоли томошабинларда ҳанузгача сақланиб қолган.

Агар англиялик футболчи тикланишга улгурмаса, унда унинг ўрнини Эрик Байи тўлдиради. Охирги ўйинларда Аксель Туанзебе ва Виктор Линделёф жуфтлик ҳосил қилишганди. 23 ёшли Туанзебе ўзини майдонда намойиш этиши учун кам имконият ҳадя қилинади, бироқ Байининг кўп йиллик жароҳатлари сабаб Туанзебе номинал равишда учинчи танловга айланган.

0:0 

Ўзаро ўйинлар тарихи шуни кўрсатадики, жамоалар шу пайтгача Чемпионлар Лигаси доирасида 4 марта рўбарў келишган ва уларнинг барчасида нурсиз дуранг кузатилган – 0:0. Қизиқ, бугун ҳам шундай ҳисоб кўрсак-а?!

Таркиблар ва тактика

"Вильярреал": Рульи – Гаспар, Альбиоль, Торрес, Педраса – Тригерос, Парехо, Капу, Гомес – Бакка, Морено.

"Вильярреал" катта эҳтимол билан 4-4-2 схемасида ҳаракат қилади. Ҳимоя чизиғини юқорида таъкидлаб ўтдик. Эмерини "бош оғриқ" безовта қиляпти, яъни жамоанинг ўрта чизиқ вакиллари Самуэль Чуквуезе ва Хуан Фойт жароҳатга йўлиққан, бу эса испан клуби учун катта йўқотишлардир. Бироқ алоҳида айтиш керакки, асосий зарба берувчи кучлар, ҳужумчилар – Бакка ҳамда Морено сафда ва МЮ ҳимоячиларини толиқтиришга тайёр.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Уан-Биссака, Линделёф, Байи, Шоу – Фред, Мактоминей – Рэшфорд, Фернандеш, Погба – Кавани.   

"Манчестер Юнайтед" 4-2-3-1 схемасидан фойдаланади. Магуайрдан ташқари Антони Марсьяль ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда бўлиб турибди. Бироқ Сульшерда ҳужумдаги вариантлар етарлича: Кавани марказда ўйнаса, Рэшфорд ва Погба қанотдан ёрдамга келишади. Кейинчалик Мейсон Гринвуд ўйинни кучайтириши мумкин – у Рэшфорд ёки Каванини алмаштиради.

Демак, қадрли дўстлар, бугун Гданьскдаги катта футбол оқшомини асло ўтказиб юборманг. Ёқимли томоша!

Шерзод Нурматов

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика