RU

Последние новости

18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  13 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  2 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  11 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  25 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  14 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Сардор Рашидов нега "Насьонал" ўйинларида майдонга тушмаяпти? Новости

Сардор Рашидов нега "Насьонал" ўйинларида майдонга тушмаяпти?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолиятини Португалияда давом эттирмоқда.

Куни кеча, "Насьонал" клуби чемпионатнинг 32-тури доирасида "Гимараеш" меҳмони бўлди ва сўнгги дақиқалардаги урилган голи эвазига 1 очкога эга бўлди. 

Ушбу баҳсда Рашидов майдонга тушмади, у хатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида 27 ёшли ҳужумчимиз билан боғландик.


— Нима учун сўнгги уч ўйиндан бери майдонга тушмаганингиз сабабини айтиб ўтсангиз...

— Ҳозир Ўзбекистондаман. Виза бўйича бир қанча муаммо юзага келди, шунинг учун клубдаги ўйинларда майдонга тушмаяпман. Бу мавсум бошқа ўйнамайман.


— Жорий мавсум жамоангизни лигада жон сақлаб қолиш имконияти қандай?

— Фикримча, бу мавсумда клубим Португалия қуйи лигасига тушиб кетиш эҳтимоли юқори.


— Жамоангиз қуйи лигага тушиб кетадиган бўлса, "Насьонал"дан кетасизми?

— Агар шундай бўлса, бошқа клуб сафига ўтиб кетишим мумкин. 


— Қайси жамоалардан таклиф бўлаётганини айта оласизми?

— Таклифлар бўлмоқда. Лекин, айнан қайси давлатлардан таклифлар бўлаётганини ҳозирча айта олмайман. Мавсум тугаганидан кейин бир тўхтамга келаман.


— Осиё кубоги-2015да кўрсатган ўйинингизни намойиш этиш учун қайси омиллар сизга тўсқинлик қилмоқда?

— Ўйлашимча, ҳеч нарса менга ҳалақит қилмаяпти. Айни вақтда алоҳида ўзим машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпман. 


— Эндиги режаларингиз ҳақида икки оғиз мухлисларингиз учун айтадиган гапингиз бўлса марҳамат...

— Мен Португалияга кеча келиб қолганим йўқ. "Насьонал"га келганимдан сўнг, ўйиним ўхшамаган учрашувлар кўп бўлди. Мана шундай пайтда мени қўллаб-қувватлаб туришгани учун уларга алоҳида раҳмат айтаман. 


— Сизга ҳам раҳмат! Биз сизга ишонамиз, муваффақият ҳамроҳингиз бўлсин!

— Раҳмат!


Нодир Абдурасулов суҳбатлашди

Рейтинг: -92   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика