Сардор Мирзаев: "Ҳамма ҳар хил ҳолатда келгани боис ўйин яхши чиқмади"
22 июл 2016 01:08
Новости
Сардор Мирзаев: "Ҳамма ҳар хил ҳолатда келгани боис ўйин яхши чиқмади"
- Тўғриси, бу жамоа қай тарзда йиғилаётганини келишдан аввал билмагандим. Бир кун олдин ушбу жамоанинг рўйхати чиққач - бу ОТЖ эканини билдим ва уч нафар катта ёшли футболчилар ўйнаши мумкин экан. Мен "Локомотив" билан Минскда йиғинда эдим. Кеча, яъни 19 июль куни юртимизга етиб келдим. Келгандан сўнг мураббийлар биринчи марта бундай бир кунлик йиғин бўлиб қолганини тушунтиришди. Ватан учун 1 кун бўладими, ярим кун бўладими ўйнаш бурчимиз ва буни адо этдик. Тайёргарлик, футболчилар бир-бирини яхши тушуниб кетишлари учун албатта 1 кун оз муддат. Шу боис бугун ўйинимиз у қадар чиқмади. Айни пайтда барча жамоаларда иккинчи даврага тайёргарлик кетаётгани боис, кимдир жисмоний тарафлама шуғулланмоқда, бошқалар тўп билан. Ҳамма ҳар хил ҳолатда бу ерга ташриф буюрди. Бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Шу тарафлама ўйин қийин кечди. Аммо муҳими ғалаба қозондик. Йиғин давом этадими? Тўғриси, ҳозирча ҳеч нарсани билмайман. Меҳмонхонага боргандан сўнг ҳаммаси маълум бўлади.
Комментарии