RU

Последние новости

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Сардор Азимов: "Ўйлайманки, бу Қўқондаги охирги ғалабамиз бўлмайди" Новости

Сардор Азимов: "Ўйлайманки, бу Қўқондаги охирги ғалабамиз бўлмайди"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 16-турида ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди (2:0).

Майдон эгалари жорий мавсум ҳисобидан илк бор ўз майдонларида ғалабани тантана қилишди. "Қўқон-1912"нинг голларига Иван Йосович ва Сардор Азимов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг иккинчи гол муаллифи Азимов сайтимизга фикрларини билдирди. 

"Биз ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб бир ҳил тайёргарлик кўрамиз. Суперлигада кучсиз жамоа қолмаган. Ҳар бир клуб очко учун курашмоқда. Ўз майдонимиздаги узоқ кутилган ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Ўйлайманки бу охиргиси бўлмайди. Яна ғалабалар қозониб мухлислар ишончини қайтаришга ҳаракат қиламиз. 

"Сурхон" ўз ўйинини топиб олганидан хабаримиз бор эди. Назарий машғулотларда сўнгги учрашувларини кўриб диққат билан ўрганиб чиққандик. Мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажарганимиз самара берди.

Кўрган бўлсангиз олдинги беллашувларда ҳам комбинацион футбол кўрсатаётгандик. Рақиблардан келиб чиқиб мураббийларимиз тактика танлашади. "Сурхон" билан баҳсда стандарт вазиятлардан фойдаланишга уриндик.

Голни ноодатий тарзда нишонлашни ўтган мавсумдан бошладим. Жорий йилда ҳам буни давом эттирмоқдаман. Чунки Санжарбек деган ёш укам бор. Купега келсак, инстаграм ижтимоий тармоғида Dili.me деган блогерни кўпчилик яхши танийди. Дастлаб кузата туриб купе ўйини ёқиб қолди. Ўшанда мен ҳам кўриб амалга ошириш истаги пайдо бўлди",- дейди Сардор Азимов. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика