Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"
25 июн 16:28
Новости
Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"
"Машъал" бу босқичда кучли рақиб сифатида қаралган "Нефтчи"дан устун келди ва чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Фарғонадаги беллашув қаҳрамони Сардор Абдураимов бу борада фикрлари билан бўлишди.
"Алҳамдулиллаҳ бу учрашувда ғалаба қозондик. Жамоангиз сизнинг голингиз билан ғалаба қозонса икки карра хурсанд бўлар экансиз. Бу ёқимли албатта. Биз ғалабага чанқоқ ҳолда майдонга тушдик дея оламан. "Нефтчи"ни ўз майдонида ютиш қийин, бу ерда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари жамланган.
Жамоамизда реванш иштиёқчи кучли эди. Бу яхши имконият ҳисобланарди. Яхши тайёргарлик кўрдик, мураббийлар кўрсатмаларини бажардик. Гол урилган вазиятни машғулотларда ишлаганмиз. Стандарт вазиятдан ҳар доим ҳам ўхшайвермайди. Биз буни уддаладик.
Ғалаба қозонишимиз учун ҳамма шароитларни максимал яратиб берган раҳбариятимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. "Машъал" мухлисларини ғалаба билан табриклайман",- дейди Сардор Абдураимов.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии