RU

Последние новости

07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  0 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  10 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  10 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти" Новости

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"

"Машъал" жамоаси Суперлиганинг 8-турида меҳмонда "Бухоро"дан устун келди.

Мазкур учрашувда сўнгги дақиқаларда Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг ҳаракатлари якунда ғалабага етаклади. Олдинда жамоани "Қизилқум"га қарши учрашув кутиб турибди. Бу борада муборакликлар сардори Сардор Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукурки, бу баҳсда ғалаба қозондик. Ўйинга келадиган бўлсак, икки жамоа учун ҳам натижа керакли эди. Шу боис бу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Ғалаба осонликча қўлга киритилмади. "Бухоро" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик, улар кўпроқ стандарт вазиятларга урғу бериши маълум эди. Асосий режамиз тўпни назорат қилишга қаратилганди. Буни қанчалик уддалай олдик билмайман. Якунда биз истаган натижа бўлди. 

Жамоамиз Суперлигага анча мослашиб олди. Биласиз, таркибимизда Суперлигада дебют қилаётган футболчилар бор. Улар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Бир сўз билан айтганда жамоамиз анча шаклланиб бормоқда. Ҳар бир беллашув бизга дарс бўляпти.

Суперлига ажойиб ўтмоқда. Ҳеч қайси жамоага осон бўлаётгани йўқ. Мен учун "Пахтакор"нинг натижалари кутилмагандек. "Динамо" кутилганидан яхшироқ натижа қўлга киритяпти. Улар кўрсатаётган футбол ҳам анча мазмунли кўринишга эга. Бундан ташқари ОКМК жамоасининг ўйинларини алоҳида эътироф этиш керак",- дейди Сардор Абдураимов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика