RU

Последние новости

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  2 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  11 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  246 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

Санжар Шоаҳмедов: "Бунёдкор" таклиф билан чиққан эди" Новости

Санжар Шоаҳмедов: "Бунёдкор" таклиф билан чиққан эди"

Кеча бўлиб ўтган "Олмалиқ" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовни суҳбатга чорладик.
- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?
- Якуний ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса ҳам, ўйин қийин ўтди. Биз мураббий белгилаб берган тактика бўйича ўйнадик. Бундан ташқари, кетма-кет иккита тезкор гол урганимиз жамоага фойда бўлди. Ана шу голлардан кейин ҳотиржам ўз ўйинимизни кўрсатишга муваффақ бўлдик.

- Сизни "Бунёдкор" йиғинга чақирган эди. Шу масала нима бўлди?
- Ҳақиқатдан ҳам биринчи давра якунига етгач, "Бунёдкор" жамоаси менга таклиф билан чиқди. Иккала клуб мураббийлари музокаралар ҳам олиб боришди. Лекин, якунда "Олмалиқ"да қоладиган бўлдим.

- Бошқа жамоалардан таклиф бўлмадими?
- Яна бир нечта жамоалар таклиф билан чиқишди, лекин аниқ таклиф билан фақат "Бунёдкор" чиқди. Ҳозирча, клуб билан шартномам ўз ниҳоясига етмагани учун ҳам аниқ таклифлар кам бўлди.

- "Олмалиқ" билан тузган шартномангиз қачонгача мўлжалланган?
- Мавсум охирида шартнома тугайди. Жамоада қолиш ёки қолмаслигимни вақт кўрсатади.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика