RU

Последние новости

16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  1 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  0 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  3 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  5 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  18 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  20 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  18 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  9 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам" Новости

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мухлислар учун ўйнадик, чунки гуруҳдан чиқиш имкониятимиз мавжуд эмасди. Стадион тўлгани ҳам бизга далда бўлди. Ўйлашимча, яхши ўйин намойиш этдик. Имкониятимиз даражасида қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. 

Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Албатта, номдор футболчиларга қарши ўйин кўрсатиш ёқимли. Бу фақат биз учун эмас, мухлислар учун ҳам завқ бағишлайди. Учрашувда томошабинларнинг кўплигидан хурсандмиз. Футбол — мухлислар учун, шу боис, мазкур баҳс ишқибозларга манзур келди, деб ўйлайман.

Мавсум якунига етгач, келгуси фаолиятим тўғрисида ўйлаб кўраман. Клуб билан шартномам мавсум сўнгига қадар тузилган. Ҳали чемпионатда "Насаф"га қарши муҳим учрашув бизни кутиб турибди. Суперлига якунига етгач, таклифларни кўриб чиқишим мумкин. 2-3 клубдан таклиф бор. Эҳтимол, янгилик бўлиб қолиши мумкин", – деди 36 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК қитъа мусобақаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 4 декабрь куни "Эйр Форс"га қарши ўтказади.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика