RU

Последние новости

17:57Про лига. "Жайхун" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  1 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  0 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   6 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  1 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  8 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  14 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  17

Санжар Турсунов: "Суғдиёна" билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз" Новости

Санжар Турсунов: "Суғдиёна" билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз"

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси, чемпионатда мағлубиятсиз одимлаётган “Пахтакор” устидан зафар қучишга эришди.

Амалда “қалдирғочлар” бронза медалларини ўзиники қилиш учун жуда яқин келди. Кечаги ғалабадан сўнг захирадан майдонга тушган Санжар Турсуновга айрим ўзимизни қизиқтирган саволлар билан юзландик.

- Аввало ўйин ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз...
- Биринчи бўлим тўлиқлигича бизники бўлди деб ўйлайман. Ҳисобда олдинда борётган эдик. Рақибимиз иккинчи бўлимни бир мунча яхшироқ ўтказди. Натижада орадаги фарқни тенглаштирди. Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди, шу боис кўпроқ ҳужум қилишга ҳаракат қилдик.

- “Пахтакор” жамоасида тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар етарли эди. Бугунги ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Балки иштиёқ сабабдир...
- Шундай десак ҳам бўлади. “Пахтакор” юртимизнинг ҳозирги кундаги чемпиони. Бекордан бекорга улар биринчи ўринни олишмади. Мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз ва охиргача ғалаб илинжида тўп тепганимиз фойдамизга ишлади.



- Захирадан майдонга тушаётганингизда Вадим Абрамовдан қандай кўрсатмалар олдингиз?
- Таблодаги ҳисоб 2:2 эди. Бизни фақат ғалаба қаноатлантирарди. Ҳимояни эсдан чиқармаган ҳолда , орқароқда ҳаракатланшимни айтишди.

- Кейинги турда ҳам жамоа худди бугунгидек ҳаракат қила оладими?
- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. “Суғдиёна” билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика