RU

Последние новости

12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  3 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  9 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  42 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0

Санжар Шоаҳмедов: “Уйимизда “Ал-Айн”ни мағлуб этамиз” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Уйимизда “Ал-Айн”ни мағлуб этамиз”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финал босқичида БААнинг “Ал-Айн” клуби меҳмони бўлиб сафардан дуранг натижа билан қайтганидан хабарингиз бор.
“Темирйўлчилар” айни дамда жиддий машғулотларга киришган. “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов тайёргарлик ҳақида фикр билдирди.

“Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатларга эътибор қаратяпмиз. ФИФА куни бўлгани учун ички чемпионатимизда бироз танаффус юзага келди. “Ал-Айн”га қарши жиддий тайёргарлик кўряпмиз. 9 сентябрь куни ички чемпионатда “Шўртан” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Ушбу учрашув “Ал-Айн”га қарши яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Насиб қилса “Ал-Айн” клубини ўз уйимизда мағлубиятга учратамиз. Жамоамизда барча футболчилар машғулот ўтказмоқда, ҳеч қандай йўқотишлар йўқ.

Миллий терма жамоамиз 1 сентябрь куни Сурия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энг асосийси 3 очко қўлга киритилди, бундан жуда ҳам хурсандман. Бугун ЖЧ 3-саралаш босқичининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарни мағлубиятга учратади деган умиддаман”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика