RU

Последние новости

02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  1 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  4 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  6 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  0 23:47"Реал" Винисиуснинг ўрнига футболчи топиб қўйган  5 23:18ЛаЛиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 22:53"Бухоро" — "Машъал" учрашуви қаерда бўлади?  3 22:35"Арал" Про-лигада ўз майдонида сўнгги марта қачон мағлуб бўлганди?  0 22:04"Олимпик" илк ғалабасини Қорақалпоғистонда қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  20 21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  6 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  6

Санжар Шоаҳмедов: “Уч очко биз учун сув ва ҳаводек зарур эди” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Уч очко биз учун сув ва ҳаводек зарур эди”

“Қизилқум”га қарши 13–турдан ўрин олган қолдирилган учрашувда Тошкентнинг “Локомотив” клуби рақиблари устидан (2:0) ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг “Локомотив” жамоаси ярим ҳимолячиси Санжар Шоаҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Биринчи даврани биринчи поғона билан якунлаш учун кечаги учрашувдаги уч очко биз учун сув ва ҳаводек зарур эди. “Машъал” билан бўлган учрашувдан сўнг барчамиз тушкун ҳолатга тушиб қолган эдик. Шундан сўнг футболчилар билан йиғилишиб “Қизилқум” устидан ғалаба қозонамиз деб бир – биримизни қўллаб – қувватлагандик. Якунда 3 очкони қўлга киритдик.

“Қизилқум” клуби жуда ҳам яхши шаклланган жамоа. Қийин учрашув бўлишини билиб рақибимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонда ҳаракат қилдик. Баҳс жуда ҳам қизиқарли бўлди. Мухлислар ҳам учрашувдан завқ олишди. Тезкор гол урганимиз йигитларни рухлантириб юборгандир. Иккинчи бўлимда уларда ҳам бизда ҳам яхши вазиятлар юзага келди.

Иккинчи давранинг илк турида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қиламиз. Ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалабани ўйлаб тушамиз. ОЧЛдами ёки ички чемпионатимиз бўладими ёки бўлмасам кубок баҳслари бўладими ортимизга йўл йўқ. Олдимизга вазифа шунақа қўйилган. “Машъал”га қарши учрашувда мағлуб бўлдик. Расмий учрашувларнинг 35тасида ғалаба қозонган бўлсак ўртоқлик учрашувларининг 10тасида бизнинг қўлимиз баланд келган. Умумий ҳисобласак 45та ғалабали сериямизга чек қўйилди. Бу ёмон натижа эмас. Иккинчи даврада мустаҳкам бўлиб олиб чемпионлик қўлга киритиш мақсадимиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика