Санжар Шоаҳмедов ҳам "Ал Сайлия"га кўчиб ўтди
17 янв 2017 12:00
Новости
Санжар Шоаҳмедов ҳам "Ал Сайлия"га кўчиб ўтди
Ўтган мавсум олий лиганинг барча ўйинларида майдонга тушган "Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов клубни тарк этди.
У ҳам ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов сингари Қатарнинг "Ал Сайлия" клуби билан шартномага имзо чекди.
Санжар Шоаҳмедов кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва янги жамоаси билан бир ярим йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Эндиликда у ҳам фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради. Айтиб ўтганимиздек, ушбу футболчи ўтган йил олий лиганинг барча 30 ўйинида иштирок этиб, 7та гол уришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Санжар Ўзбекистон Кубоги баҳсларида битта гол уришга эришди. "Локомотив" ПФК ўтган мавсум жамоанинг чемпион бўлишида ҳамда Кубок қўлга киритилишида ўз ҳиссасини қўшган Санжар Шоаҳмедовнинг кейинги фаолиятида омад тилайди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии