RU

Последние новости

18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  0 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  6 17:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:30Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  5 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Санжар Қувватов “Бурирам Юнайтед”га ўтишга яқин турибди Новости

Санжар Қувватов “Бурирам Юнайтед”га ўтишга яқин турибди

Келаси йил катта эҳтимол билан легионерларимиз сони яна биттага кўпайиши мумкин.

Сабаби “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган дарвозабон афтидан кейинги фаолиятини хорижда давом эттирадиган кўринади. Аввал хабар берганимиздек, Санжар Қувватов Таиланд клуби кўригида бўлиб турибди. Куни-кеча унинг ўзи билан алоқага чиққанимизда, ҳақиқатдан ҳам Таиланд клубида эканлигини, аниқроғи “Бурирам Юнайтед” йиғинида иштирок этаётганини билдирди. Санжар ушуб клуб сафига 3 декабрь куни бориб қўшилганди. Ҳозирча у кўрикдан ўтмоқда. Қизиқ, Таиланд клубига у кимнинг кўмаги орқали кетган бўлиши мумкин? Бу ҳақда Қувватовдан сўраганимизда, хорижлик агент орқали эканлигини маълум қилди ва унинг исм-шарифини сир бўлиб қолишини айтиб, ошкор этишни истамади.

Дарвоқе, “Бурирам Юнайтед” Таиландда ўз ўрнига эга. Кези келганда айтиш жоизки, сўнгги уч йилдан буён клуб ички чемпионатда гегемонлик қилиб келмоқда. Жорий мавсум ҳам клуб чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Қолаверса Таиланд лига кубогида ҳам зафар қучилди. 1970 йилда ташкил топган “Бурирам Юнайтед”га айни пайтда бразилиялик Алешандро Гама устозлик қилиб келмоқда.  

“Бурирам Юнайтед” раҳбарияти ўзбек футболчиларига бефарқ эмас. Бундай дейишимизнинг боиси илгари ҳам ҳамюртларимиз ушбу клуб либосида маълум муддат харакат қилган. Гап кимлар ҳақида кетаётганини зукко ўқувчиларимиз аллақачон англаб етган бўлса ажаб эмас. Ҳа, гап Асқар Жадигеров ва Анвар Ражабов хусусида кетмоқда. Ёдингизда бўлса, ушбу футболчилар ҳам олдин “Бурирам Юнайтед”да фаолияь юритиб қайтганди.

Кўрамиз Таиланднинг беш карра чемпиони ўз сафида Қувватовни ҳам олиб қолармикин. Бу борада биз Санжарга омад тилаб қоламиз.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика