RU

Последние новости

12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  0 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  2 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  3 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5

Санъат Шихов: "Андижонда ўз меҳнатимиз эвазига ғалаба қозондик" Новости

Санъат Шихов: "Андижонда ўз меҳнатимиз эвазига ғалаба қозондик"

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:3) баҳсида меҳмонлар иродали ғалабага эришди.
Учрашувда самарқандликлар сафида Санъат Шихов фаол ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турди. Унинг дубли жамоаси учун қимматли уч очкони келтирди. Ўйиндан сўнг Шихов журналистлар қуршовида қолиб кетди ва ОАВ вакилларининг бир нечта саволларига жавоб берди. Айтганча Санъат бу ўйинда "Динамо"даги энг яхши ўйинчи сифатида тақдирланди.

- Албатта сафардан ғалаба билан қайтаётганимиздан хурсандман. Майдоннинг холати яхши бўлмасада ютиш учун астойдил ҳаракат қилдик. Уч очкони ўз меҳнатимиз эвазига эришдик деб ўйлайман.

- 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб қисқа фурсат ичида ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Шунда ҳаёлимга деярли ютқаздик деган ўй келди. Чунки бу пайтга келиб кўп куч сарф этиб юборгандик. Лекин учрашув охирига қадар ирода кўрсатиб жиддий курашдик ва якунда ғалабани илиб кетдик.

- Киритган биринчи голим мезбонларда шубҳа уйғотди. Очиғини айтаман, бу тоза гол эди. Лекин рақиб футболчилари тўр тешик эканлигини ҳакамга кўрсатишди. Бу мени ҳайрон қолдирди. Агарда шу каби гол бизнинг дарвозамиздан жой олса, уни мардларча тан оламан.

- Бугун омадимиз кулиб боқди. Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади деган гап бор.

- Учрашув сўнгги дақиқаларида иккинч  голимни киритиб жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман. Тўғри илгари ҳам охирги сонияларда гол уриб жамоамга очко келтирган ўйинлар бўлган. Бу тасодиф. Кўп нарса омадга ҳам боғлиқ  дейди Санъат Шихов.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика