RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши таркибини эълон қилди Новости

Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида иккита учрашув ўтказади.

23 март куни миллий терма жамоа Малайзияда Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, 28 март куни Тошкентда Қатар термасини қабул қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилди.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Муроджон Зухуров (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжинг Гоан”, Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”),  Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчун Ятай”, Хитой),  Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Олег Зотеев (“Локомотив”).

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабаб”, БАА), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Саламат Қутибоев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Сепаҳон”, Эрон), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар).

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар).

Аввалроқ Ўзбекистон термасининг бўлажак рақиблари – Сурия ва Қатар ҳам таркибларини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.

Рейтинг: +77   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика