RU

Последние новости

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Самвел Бабаян: "Қизил карточка Филиппинга ёрдам берди" Новости

Самвел Бабаян: "Қизил карточка Филиппинга ёрдам берди"

Ўзбекистон - Филиппин учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян қатнашди.
"Қийин ўйин бўлди. Кеча рақиб яхши ташкил этилган жамоа экани айтгандим. Мураббийнинг ҳам қўли кўриниб турибди. Бугун 5-6та ўйинга етадиган хавфли вазият ярата олдик. Кўпчилик мутахассислар Филиппин терма жамоасини Малайзияга тенглаштиришганди. Бундан ҳайрон қолгандим. Рақиб посбони Англияда ўйнайди, у "Челси" мактабини тугатган. Қизил карточка Филиппинга қўл келди, улар бутун жамоа билан ҳимояда ўйнади. Бугун ғалаба қозондик ва гуруҳ пешқадами бўлиб олдик. Бу энг муҳими", - дейди Бабаян.

- Аҳмедов ва Соҳибов ўйиннинг бошидан охиригача таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнашди. Рақиб тезкор қарши ҳужумларга кўп ўтишди.

- Баҳрайнга қарши ўйинда таркибда ўзгаришлар бўладими?

- Агар ўша баҳсдан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилсак ўзгаришлар бўлади. Сўнгги тургача курашамиз.

- Жепаров майдонни тарк этгач бурчак тўплари сифати анча кўтарилганини сездингизми?

- Сервер Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган. Унинг чап оёғи жуда кучли. Бироқ баъзида омадсиз ҳолатлар бўлиб туради.

- Футболчилар кўпроқ Одил Аҳмедов орқали ўйнашди. Шундайми?
- Одил Осиёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири. У бугун таянч ярим ҳимоясида ўйнади. Аҳмедов жамоамизнинг етакчиси. 
 
- Бугун ўнлаб вазиятлардан фойдала олмасликни қандай изоҳлайсиз?

- Сабаби бу футбол! Кеча кўпчилик 7:0 ютасизми ёки чиройли ўйин кўрсатасизми деганди. Мен асосийси ғалаба дегандим, бунга эришдик. Худога шукур. Филиппинга паст назар билан қараш керак эмас. Рақиб сафида деярли маҳаллий футболчилар йўқ, барчаси хорижда таҳсил олган. Рақиб посбони Англия қуйи дивизионида ўйнайди. Агар бугунги баҳсни кўришганида премьер лига клублари ўз сафларига қўшиб олишлар мумкин эди.

- Гейнрихга алоҳида раҳмат айтмоқчимасмисиз?

- Саша ажойиб ўйинчи. У узоқ вақт терма жамоага чақирилмаганди. Лекин фақат битта ўйинчини эмас бутун жамоага раҳмат айтмоқчиман. 29 март куни Баҳрайнга қарши баҳсда келиб бизни қўллаб туришларини сўраб қоламан. Бугун стадионга келган, стадионга кира олмай қолган ва тв орқали бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман.

Нарзулла Сайдуллаев




Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика