"Сампдория" Хилни "Тоттенхэм"дан ижарага олиши мумкин
24 июн 2022 12:33
Новости
"Сампдория" Хилни "Тоттенхэм"дан ижарага олиши мумкин
"Тоттенхэм" форварди Брайан Хиль фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 21 ёшли испанияликни "Сампдория" ижарага олмоқчи. "Шпорлар" спорт директори Фабио Паратичи ҳозирда Миланда.
Хиль "Тоттенхэм"га 2021 йилнинг ёзида "Севилья"дан ўтганди, 2022 йилнинг январида эса "Валенсия" томонидан ижарага олинганди.
У ўтган мавсум испан клуби таркибида 17та ўйинда 1та ассист қайд этди. Шунингдек, унинг ҳисобида "Тоттенхэм" таркибида 20та ўйинда 1та ассист ҳам бор.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии