Сами Хедира: "Англия чемпионатига ўтиш ниятим йўқ"
30 дек 2013 19:14
Новости
Сами Хедира: "Англия чемпионатига ўтиш ниятим йўқ"
"Реал" клуби футболчиси Сами Хедира жамоани тарк этиши тўғрисидаги хабарларни инкор этди.
Германия терма жамоаси футболчиси Англияга кўчиб ўтиш ниятида эмас.
– Доимо менинг бошқа бир жамоага кетишим тўғрисида хабарлар чиқади. Бу мен "Штутгарт"далигимдаёқ бошланганди, – дея Хедира сўзларини келтиради Bild. – Ана энди мени Англия чемпионатига жўнатиб юбормоқдалар. Аслини олганда эса, мен Англиянинг ҳеч бир жамоаси билан алоқага чиқганим йўқ.
Комментарии