Салоҳ “Ливерпуль”нинг АПЛдаги тўпурарлари рўйхатида Луис Суаресга етиб олди
25 фев 2020 08:02
Новости
“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 27-тури доирасида “Вест Хэм”га қарши ўйинда (3:2) гол уришга эришди. Бу мисрлик футболчи учун АПЛнинг жорий мавсумидаги 15-гол бўлди. Унинг “Ливерпуль” сафида АПЛда урган голлари эса 69 тага етди. Бу орқали Салоҳ жамоанинг собиқ футболчиси Луис Суареснинг АПЛдаги кўрсаткичига етиб олди. Иккала футболчи Мерсисайд клубининг АПЛдаги тўпурарлари рўйхатида 4-ўринни бўлишиб турибди. Улардан олдинда Майкл Оуэн (118), Стивен Жеррард (120) ва Робби Фаулер (128) бор.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии