Сака Туркиядаги зилзилаларда азият чеккан 26 та оилани янги турар-жой билан таъминлади
21 июн 2023 19:40
Новости
Сака Туркиядаги зилзилаларда азият чеккан 26 та оилани янги турар-жой билан таъминлади
Букайо Сака Туркиядаги зилзилалардан азият чеккан 26 оилага янги турар-жойлар билан ёрдам берди. Футболчи BigShoe деб номланган хайрия аксиясида қатнашди. Унга кўра футболчи Адияман, Қаҳрамонмараш ва Малатя шаҳарларидаги оилаларга янги турар-жой харажатларини тўлаб берди. Бу оилалар ётоқхона, меҳмонхона ва ошхона билан жиҳозланган контейнерларга жойлаштирилади.
"Бошпанаси бор ҳар бир инсон ўзини бахтли ҳис қилиши мумкин. Фалокат бу инсонлардан ўзларида бор барча нарсани олиб кетди. Кимгадир ёрдам бериш менга кўп нарсани англатади", -дейди Букайо Сака.
Маълумот учун, шу йилнинг февраль ойида Туркия ва Сурияда даҳшатли зилзилалар юз берганди. Ўшанда Туркияда 50 500 нафар инсон ҳаётдан кўз юмганди, яна 107 мингдан ортиқроқ инсон эса жабрланганди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии