RU

Последние новости

00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  0 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  9 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз" Новости

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олой" учрашувидан олдин тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳеч нарсани англатмайди. Биз учун мусобақани яхши кайфият билан якунлаш имконияти бор. Ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз".

- Ушбу баҳс ҳеч нарсани англатмаслигини айтдингиз. "Хўжанд"нинг ОФК кубогидаги иштироки нима учун омадсиз чиқди?

- ОФК кубогида яхши иштирок этишни, гуруҳдан чиқишни режалаштиргандик. "Насаф" билан баҳс ҳал қилувчи бўлди. Рақиб биздан кучлироқ экани билинди. ОФК кубогида аввал ҳам иштирок этган таркибдан ҳозирда фақат Фирдавс Чакалов, Дилшод Бозоров қолган. Бошқалар бундай тажриба йўқ. 

- Жамоанинг муваффақиятсизлигида асосий сабаб нима ва айбор ким? Ижтимоий тармоқларда бу борада кўп фикрлар янграмоқда...

- Ижтимоий тармоқларда фикрлар бўлиши табиий. Биринчи учрашувда ёмон ўйнамагандик. Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик холос. Жамоадаги айрим футболчиларга тажриба етишмаяпти. Буни бош мураббий сифатида айтяпман. Ҳозир кимнидир айбдорга чиқариш ниятим йўқ. 

- Эртанги ўйин олдидан футболчиларда ғалаба учун стимуль борми?

- Ҳа, албатта. Ўйинни аҳамияти шундаки, гуруҳ босқичини муносиб тарзда якунлашимиз керак. Ҳаёт давом этади. Олдинда бизни чемпионат баҳслари кутмоқда. Ўз ўйинимизни кўрсатиб мақсадимиз сари интилиб борамиз. 

- Жамоада молиявий муаммолар борми?  Трансферлар ойнаси вақтида янги футболчи олинмагани нимага боғлиқ?

- Клуб барчасини қилмоқда. Кичик муаммолар йўқ эмас. Селекция ишлари давом этяпти. Бизда ўйнашга тайёр бўлган футболчиларни ўз таркибимизга олишга тайёрмиз. Биз кучли футболчи ёки легионерни оладиган топ жамоа эмасмиз. Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Тожиктистон терма жамоасига номзод икки нафар футболчимиз бор. Ёшлар учун ушбу мусобақа катта тажриба бўляпти.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика