RU

Последние новости

01:17"Манчестер Сити" Хулиан Альваресни рекорд сумма эвазига сотади. Футболчи "Атлетико" билан келишиб олди (Фабрицио Романо)  0 00:53Элит лига саралаши. "Шабаб Ал Аҳли" ирода кўрсатиб,"Сепахон"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди  0 00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  0 00:13Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"  0 23:46Эрлинг Холанд "Ал Насср" йиғинига ташриф буюриб, у ерда Роналду билан учрашди  2 23:15"Атлетико" Галлахер трансферини ҳал қилди. Чоршанба куни – тиббий кўрик  0 22:36Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" – "Хоразм" 3:1. Highlights  0 22:35"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ  1 22:00Ўзбекистон кубоги. "Хоразм"ни мағлуб қилган "Сурхон" ярим финалга йўл олди!  15 21:41Дани Ольмонинг "Барселона"га ўтиши аниқ бўлди! (Фабрицио Романо)  16 21:13Слот "Ливерпуль" нега янги ўйинчилар харид қилмаётганини тушунтирди  0 20:48Анчелотти: "Ҳозирги таркибимиз билан барча турнирларда қатнаша оламиз"  1 20:22Расман: 79 ёшли Мирча Луческу Руминия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  4 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  17

Рустам Дўрмонов: "Келгусида ҳам бундай учрашувлар кўпроқ бўлишини истаймиз" Новости

Рустам Дўрмонов: "Келгусида ҳам бундай учрашувлар кўпроқ бўлишини истаймиз"

Кеча Янгиқўрғон шаҳарчасида бўлиб ўтган "Динамо" - Фарғона фахрийлари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўз вақтининг таниқли ҳужумчиларидан бир бўлган Рустам Дўрмоновни суҳбатга тортдик.
- Бугунги хотира учрашуви деймизми ёки шоуми асосийси ўйинни ташкил этилгани жуда ҳам ажойиб иш бўлди. Чунки илгари бирга ўйнаган жамоадошларимиз билан бугун учрашиб, дийдорлашдик. Бунинг учун ташкилотчиларга раҳмат айтиб қоламан, - деб гап бошлади Рустам Дўрмонов.

- Келгусида ҳам бундай учрашувлар кўпроқ бўлишини истаймиз. Бугун стадионга келган томошабинларга ҳам учрашув ёқди деб ўйлайман. Улар илгари ТВ орқали кўрган таниқли футболчиларини бугун бевосита стадионда кўришга муваффақ бўлди. Асосийси туман ахолисида катта қизиқиш уйғотди. Улар бундан хурсанд. Бу энг катта бахтдир.

- Бугунги учрашувда фахрийлар жамоасидан ким энг яхши ўйин кўрсатди?

- (Кулиб) Бизга мураббийлик қилганларни айтган бўлардим. Баҳром Ҳакимов билан Тоҳир Кападзе ютди бугун.

- Сизни олдин "Пахтакор" фахрийлар жамоасида ҳам ўйнаганингизни кўрганмиз. Айтингчи ўзи аслида Фарғона фахрийлар жамоасидан ўйнайсизми ёки...?
- "Пахтакор" фахрийлар жамоаси аъзосиман. 17 май куни "Қайрат" билан Тошкентдаги "Жар" стадионида ўйнаймиз. Фарғонага таклиф этишгани учунгина келдим холос.

- "Пахтакор" билан Фарғона фахрийлар жамоасини таққослаганда тошкентликлар кучлироқ бўлса керак?

- Ҳа, албатта. Тошкентда фахрийлар чемпионати бор-ку! 4та фахрийлар жамоаси бор. Кун ора йиғилиб футбол ўйнаб турамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика