"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда
27 июл 16:30
Новости
"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда
"Бавария" "Ливерпуль" ўйинчиси Луис Диаснинг трансферига яқин турибди.
Клублар вингернинг трансфери бўйича чуқур музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Sky Sports.
Аввалроқ, "қизиллар" "Бавария"нинг колумбиялик футболчи бўйича дастлабки таклифларини рад этганди. Охирги марта мюнхенликлар 67,5 миллион евродан кўпроқ таклиф қилгани хабар қилинган.
Таъкидланишича, "Бавария" тахминан 80 млн евролик янги таклиф билан чиққан. Ҳозирда томонлар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда.
Диас 2022 йилнинг январида 37,5 миллион фунт эвазига "Ливерпул"га ўтди ва беш ярим йиллик шартнома имзолади.
Футболчи ўтган мавсумда АПЛда 36 та ўйинда 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии