RU

Последние новости

22:04Камолиддин Тожиев Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  0 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  20 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  18 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33

Рустам Ашурматов - Ортда қолган мавсум, кейинги режалари ва Кореянинг икки лигасидаги фарқ ҳақида Новости

Рустам Ашурматов - Ортда қолган мавсум, кейинги режалари ва Кореянинг икки лигасидаги фарқ ҳақида

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" клуби кеча академия тарбияланувчиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унда клубнинг собиқ футболчи ва тарбияланувчиларидан бири Рустам Ашурматов ҳам иштирок этди. Тадбир якунида биз ҳимоячининг Кореядаги фаолияти ва навбатдаги режалари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

"Кўрганингиздек Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров видео орқали табрикларини юборишди. Лекин мен билан телефон орқали боғланишганида ўша куни Тошкентда бўлишимни айтдим. Тадбир чиройли ўтди. "Бунёдкор" менга бегона эмас. Шу клуб академиясида тарбияланганман. Бизнинг пайтда бунчалик катта тантана билан тақдирлаш бўлмасди. Кўз тегмасин олдинга силжиш бор. Болалар ўз устида ишласа, Европада ўйнай олишади",-  дейди Рустам Ашурматов

- Бир неча кун олдин Кореядан қайтиб келдингиз. У ерда мавсум якунига етди. "Кангвон" лигадаги ўрнини сақлаб қолишга эришди. Фаолиятингизда қаерда давом эттиришни ўйлаяпсиз?

- Ҳозирда жамоам билан шартномам бор. Шу боис бошқа таклифларни кўриб чиқаётганим йўқ. Навбатдаги мавсумни ҳам "Кванжу"да давом эттиришим аниқ. 

- Кореяда ортда қолган мавсум борасида қандай фикрлар юзага келди?

- Мавсум якунланди. Яхши ўтди, дея олмайман. Аммо элитада қолишни уддаладик. Йил бошида режаларимиз бошқача эди. Ўйлайманки, ҳаммаси олдинда. 

- Мамлакат юқори ва қуйи лигаси ўртасида фарқ катта эмас. Шундай бўлсада сиз бу борада энг асосий қандай тафовутни сездингиз?

- Тўғри. Масалан Олег Зотеев тўп тепган жамоа пастки лигада иштирок этади. Лекин якунда Корея кубогини қўлга киритиб, ОЧЛга йўлланма олишди.



Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика