RU

Последние новости

16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  2 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  2 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  4 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  19 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39

Руслан Аҳмедов: "Турон" биздан аламини олди" Новости

Руслан Аҳмедов: "Турон" биздан аламини олди"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Оғир ўйин бўлди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Мезбонлар эса ўз имкониятларини голга айлантиришди. "Турон" бу мавсумда бизни мағлуб эта олмаётганди, бугун аламини олди десак ҳам бўлади. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтдим, гол урмасак ҳам яхши ўйин ўтказдик. Бизга таркибни ёшартириш ва шу ёш футболчиларни тажриба тўплашларига ёрдам бериш вазифалари қўйилган. Ҳар икки жамоага ҳам омад тилайман.

- Жамоа сардори Аброр Хусиновнинг мажбуран алмаштирилиши натижага таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Ҳа, бу ҳам таъсир ўтказди. Унда машғулотларда олинган жароҳат бор эди. 

- "Хоразм"дан турли ёшдаги терма жамоалар сафига жалб этилаётган футболчилар борми?

- Терма жамоаларга кўпроқ Суперлига клубларидан жалб этилмоқда. Келаси йилга биз ҳам Суперлигага ҳаракат қиламиз.

- Таркибда жамоа мураббийлар штабига жалб этилиши мумкин бўлган футболчиларни айта оласизми?

- Албатта, бизда тажрибали футболчилар бор. Масалан Ғайрат Ўдаев, Жасур Атаджановлар бор. Улар мураббийлар курсида ўқиб бўлишган. Вақти келса секин-секин таркибга жалб этамиз.

- Келаси мавсум уйдаги ўйинларда рақибларни табиий майдонда қабул қиласизларми?

- Ҳа, шундай бўлади. Ҳозир табиий майдонимиз холати яхши деса ҳам бўлади. Келаси йилга табиий майдонда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Йигитларга кейинги ўйинлар олдидан қандай мотивация берасиз?

- Биз кучли бешликка кирганимиздаёқ айтгандим, Суперлигага даъвогар клублар орасидамиз деб. Масалан "Машъал" мавсум бошидаёқ Суперлигага даъвогар сифатида қаралаётганди. Биз шу босқичга қадар етиб келдик, келаси йилга албатта Суперлига учун ҳаракат қиламиз.





Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика