RU

Последние новости

10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  1 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  6 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  3 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  13 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  5 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  1 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3

Руслан Аҳмедов: Ўйин ва хавфли вазиятлар борасида мезбонлар устунлик қилишди, аммо... Новости

Руслан Аҳмедов: Ўйин ва хавфли вазиятлар борасида мезбонлар устунлик қилишди, аммо...

Про лиганинг қолдирилган 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Хоразм” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Руслан Аҳмедов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Одатдагидек, меҳмонлар устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Учрашув кутилганидек, оғир ўтди. Боиси, Про лига жамоалари осонликча таслим бўлишмайди. “Навбаҳор-фарм” ёш жамоа ва ўйинидан келиб чиқиб, фикр билдирадиган билсак, турнир жадвалидаги ўрни юқорироқда бўлиши керак. Биз одатда сафар учрашувларида ҳимоявий тактикани танлаймиз ва мазкур ўйинда ҳам шунга асосланган ҳолда, ўйин намойиш этиб, қарши ҳужумлардан фойдаланган ҳолда, 2 та гол уришга муваффақ бўлдик.

Ушбу ғалаба билан “Хоразм” клуби вакилларини табриклайман. 

Ўйин ва хавфли вазиятлар борасида мезбонлар устунлик қилишди, аммо биз ўз имкониятимиздан самарали тарзда фойдаланган ҳолда, зафар қучишга муваффақ бўлдик.

Навбаҳор-фарм”га кейинги беллашувларда омад ёр бўлишини тилайман. 

- Про лиганинг жорий мавсуми борасида нима дея оласиз? Боиси, мазкур лигада кўплаб кучли жамоалар жой олган ҳамда Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда...

- Тўғри, Про лиганинг жорий мавсум баҳслари анча қизиқарли тарзда кечмоқда. Боиси, яхши инфратузилма ва таркибга эга, молиявий жиҳатдан бақувват жамоалар кўп. Бундай жамоаларга қарши кечадиган ўйинлар эса йигитларга кучли мотивация беради ҳамда мазкур рақибларга қарши муносиб қаршилик кўрсатишга интиламиз.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда футбол анча ривожланмоқда. Шунинг учун Суперлига ва Про лигада рақобат кучли. Про лига баҳслари ҳам кескинлик борасида Суперлиганикидан қолишмаяпти.

- Жорий  мавсумда “Хоразм”нинг олдига қандай вазифа қўйилган?

- Жамоамизга 2-даврадан бошлаб, ҳомий ажратилди ҳамда молиявий муаммолар секин - аста бартараф этилмоқда. Балки, ушбу ҳомий келаси мавсумда қандайдир аниқ вазифа қўяр?

Бу йилги мақсадимиз эса Про лигада муносиб тарзда қатнашиб, чиройли футбол намойиш этиш

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика