Руслан Аҳмедов: "Назарий жиҳатдан "Хоразм"да бешликка кириш имконияти бор"
15 окт 2023 20:55
Новости
Руслан Аҳмедов: "Назарий жиҳатдан "Хоразм"да бешликка кириш имконияти бор"
Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда мухлисларга раҳмат айтаман. Улар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Ўйин дуранг бўлди, бизда назарий жиҳатдан бешликка кириш имконияти назарий жиҳатдан бор.
- Ҳужум чизиғи ва вазиятларни якунлай олмаслик ҳақида...
- Омад етишмади. Вазиятларни ярата олдик. Баъзида кутилмаган жойдан гол бўлади. Бугун 100% голли вазиятларда фойдалана олмадик.
- Тўлқин Эргашевнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
- Яхши ҳаракат қилди, омад етишмади. Бизда захира бўйича муаммо бор. Ҳужумчининг жароҳати сабаб айнан Тўлқинни майдонга туширишга мажбур бўлдик.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии