Рушту Речбер: "Ҳаётимдаги энг оғир дамларни ўтказдим"
12 апр 2020 16:14
Новости
Рушту Речбер: "Ҳаётимдаги энг оғир дамларни ўтказдим"
Туркия терма жамоаси афсоналаридан бири Рушту Речбер ўз соғлиғи ҳақида маълумот берди.
Собиқ дарвозабон коронавирусга чалиниб, касалхонада оғир ҳолатда қолган ва 6 апрель куни эса саломат ҳолатда ўз уйига жўнатилганди.
"Ҳолатим яхшиланяпти. Организмим заифлашиб қолганди, чунки ўртада оддий бўлмаган даволанишни бошимдан ўтказгандим. Ҳозир барчаси яхши. Яратгандан миннатдорман. Энди уйда 15 кун давомида барчасини ойдинлаштирамиз. Айта оламан, ҳаётимдаги энг оғир дамларни бошимдан ўтказдим", - деди Рюшту.
Речбер Туркия термаси таркибида 120та ўйин ўтказган. Шунингдек, у "Фенербахче", "Бешиктош", "Барселона" каби жамоалар таркибида ҳам фаолият олиб борган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии