RU

Последние новости

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  5 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4

Руди Гарсия: “Тактик “жанг”да “Лион” ғолиб чиқди. Барчасини захирадан тушганлар ҳал қилди” Новости

Руди Гарсия: “Тактик “жанг”да “Лион” ғолиб чиқди. Барчасини захирадан тушганлар ҳал қилди”

“Лион” бош мураббийи Руди Гарсия жамоасининг ЕЧЛ чорак финалида “Манчестер Сити”ни (3:1) мағлуб этган учрашувидан кейин ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Футболчиларим билан фахрланаман. Биз ўз кучимизга ишонгандик. Фаворит эмаслигимизни, топ клубга қарши майдонга чиқишимизни билардик. Ғалабамизга омил бўлган энг муҳим жиҳат - жамоавий руҳнинг мустаҳкамлиги. Ҳар бир футболчимиз жамоадоши учун ҳаракат қилди, шунингдек, захирадан тушган футболчилар жуда катта ёрдам беришди.

Муса Дембеле асосий таркибдан жой олмаганига хафа бўлганди. Аммо ўйиндан олдин мен унга майдонга захирадан тушиб, муҳим роль ўйнай олишини айтгандим. Дастлабки чорак финал ўйинлари сингари захирадан тушган футболчилар масалани ҳал этиб қўйишди. 

Биз тактик “жанг”да ғолиб чиқдик. Олдимизда янги довон турибди ва биз уни забт этишга уриниб кўрамиз”, деди Гарсия “RMC Sport”га берган интервьюсида.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика