RU

Последние новости

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  12 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  4 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

Рўзиқул Бердиевнинг "калитлари" "Навбаҳор" дарвозасини бу сафар оча оладими ёхуд Бабаян учун учинчи имтихон Новости

Рўзиқул Бердиевнинг "калитлари" "Навбаҳор" дарвозасини бу сафар оча оладими ёхуд Бабаян учун учинчи имтихон

Суперлигада бугун яна бир супер тўқнашув бор.

Турнинг марказий ўйини мақомини олган оқшомда Қаршида "Навбаҳор" "Насаф" меҳмони бўлади. Учрашув бошланишига ҳали вақт бор, демак сизда ҳам бир пиёла чой устида ўйинга бағишланган превьюни ҳам мутолаа қилиш имконияти ҳам мавжуд. 

Насаф

Суперлига. Тур 9

07/05/2023, 19:00

0
:
0
Завершен

Навбахор

45'
90'
69'  Акмал Мозговой (Баҳром Абдураҳимов)
84'  Джурабек Маннонов (Шухрат Мухамадиев)
84'  Жавохир Сидиков (Азизбек Амонов)
39'  Йован Жокич
58'  Асадбек Собиржанов (Жасур Яхшибаев)
72'  Темурходжа Абдухаликов (Шохруз Норхонов)

Ўзаро ўйинлар 

Жамоалар Суперлигада шу вақтгача 52 маротаба тўқнаш келишган. Катта устунлик "Насаф" томонида, 22 ғалаба. 16та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлаган бўлса, 14та ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 79-67, мезбонлар фойдасига. Энг йирик ҳисоб икки клубда ҳам 6:0. Умуман сўнгги йилларда "Навбаҳор"нинг кучайиши жамоалар ўртасидаги рақобатга, интригани ошишига олиб келди. Ўйинлар муросасиз ўтишини таъминлади. Дейлик ўзаро сўнгги 5та учрашувнинг 3тасида 0:0 ҳисоби қайд этилган. 


Бердиевнинг "калитлари" "Навбаҳор" дарвозасини оча олмаяпти

"Насаф" 2017 йилдан бери чемпионат доирасида "Навбаҳор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти (4:0). Шундан сўнг "лочинлар"да 6 маротаба мураббий ўзгарди.  Ғалабасиз серия 11та учрашувни ташкил қилмоқда. Бундай ҳолат 2017 йилгача фақат бир маротаба кузатилган, у ҳам бўлса 4та учрашувни ташкил қилган (1998, 1999 йилги мавсум) Яна бир факт шуки, Рўзиқул Бердиев 5та учрашувдан буён рақиб дарвозасини оча олаётгани йўқ. Унинг қўлидаги калитларнинг ҳеч бири иш бермаяпти. Бугун майдон эгаларида бу вазифани Ҳусниддин Алиқулов бажаради. Стандарт вазиятлар, юқоридан келадиган узатмаларда Алиқуловда имкониятлар бўлади. "Насаф" эса рақибидаги асосий "матор" Жамшид Искандеровни ёпиш орқали бутун бошли "Навбаҳор" ўйинини тўхтатган бўлишади. Унга эркин ҳаракат қилишга қўйиб бердингизми, тамом. 


02.08.2022. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

03.03.2022. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

29.08.2021. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

19.03.2021. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

26.09.2020. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

"Навбаҳор" ва Бабаян учун учинчи имтихон

Ҳозирча Самвел Бабаян икки бор меҳмонда куч синашди ва иккисида ҳам жиддий рақибларига уч очкони совға қилиб келди. Бугун унинг жамоаси учун учинчи имтихон. Чемпионлик учун курашаётган клуб рақобатчиларини ютиши шарт. Жамоа сафарда фақатгина аустайдер "Турон"дан устун келди, холос. Уйда эса уларга етадигани йўқ, сўзсиз чемпион. Наманганда "лочинлар"нинг парвози муваффақиятли чиқаётганини айтиш жоиз. Натижалар: 4та ўйин 4та ғалаба, тўплар нисбати 10:0, 12 очко. Ортиқча гап сўзсиз юз фоизлик кўрсаткич. "Насаф" бу мавсум уйда фақатгина "Андижон"га мағлуб бўлди. Ҳозирча "аждарлар" икки йўлда (сўнгги 4та ўйин 2таси дуранг, 2таси ғалаба) юришни биргаликда давом эттирмоқда. 


Сўнгги учрашув

"Насаф" - "Навбаҳор" - 0:1

2 август 2022 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Шуҳрат Ражабов

VAR ҳаками: Акобир Шукруллаев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Гол: Асадбек Собиржонов 7, - 0:1. ВИДЕО

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳимов, 62), 9.Иван Соловьёв (14.Ален Масович, 62), 10.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 77), 77.Ойбек Бозоров (17.Суҳроб Нуруллоев, 77), 88.Марко Станоевич (19.Матеус Лима, 77), 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 23.Сардор Садуллаев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёр Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 75), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 32.Зоран Марушич (11.Жасур Яхшибоев, 67), 77.Асадбек Собиржонов (30.Александр Касьян, 82).

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Мирлан Мурзаев, 9.Владимир Козак, 19.Нурилло Тўхтасинов, 28.Станислав Андреев, .

Огоҳлантиришлар: Ойбек Бозоров 28, Иван Соловьёв 39, Игорь Голбан 41, Умар Эшмуродов 41, Марко Станоевич 76,

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика