RU

Последние новости

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  21 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Рўзиқул Бердиев: "Яна икки футболчи билан битим имзолашимиз мумкин эди, аммо..." Новости

Рўзиқул Бердиев: "Яна икки футболчи билан битим имзолашимиз мумкин эди, аммо..."

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Насаф" – "Бухоро" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Мухлисларни табриклайман. Ўйин улар учун бўлди. Ҳар ўйин улар учун ҳаракат қиламиз, аммо ўйининг охирида ғалабани ўз томонимизга оғдирганимиз айниқса қувончли бўлди. Асосий вазифамизни уддаладик. Кубок ўйинлари бир учрашувдан иборат бўлгани сабаб, бундай натижалар бўлиб туради. Параллел учрашувда ҳам ўзингиз кўрдингиз нима бўлганини. Бугун биз барибир ўзимизга ишонч билан ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик. 

- Ёзги трансферлардан қониқдингизми?

- Биз яна икки футболчи билан битим имзолашимиз мумкин эди, аммо трансфер ойнаси ёпилишига бир кун қолганда бу амалга ошмай қолди. Буни ўз сабаблари бор, аммо буларни очиқлаш шарт эмас. Ўзимизда яхши жамоа бор эди. Янги келган Жаба ва Андрес ҳам керакли паллада бизга ёрдам беради. 

- Жавоҳир Сиддиқов таркибда кўринмаяпти...

- Ҳозир унда кичик жароҳат бор. Кейинги турларда у таркибга қайтади. Ҳусниддинда ҳам жароҳат бор. Шу сабаб ҳам уларни ўйинга жалб қилмаяпмиз. 

- Бу йилги кубок ўйинларида навбатдаги босқичга жамоалар орасида Про лига жамоаси ҳам бор. Ўтган йилги кубок баҳсларини бу йилгисидан фарқи қандай бўляпти?

- Кубок ўйинлари битта ўйиндан иборат бўлгани учун кутилмаган натижалар бўлиб турибди. Бугун ҳам буни амалда кўрдик. "Бухоро" ҳам бизга кучли қаршилик кўрсатди. Лекин бугунги ғалабага барибир ишонч бор эди.

- "Насаф" ўтган мавсум жуда кам гол ўтказарди. Бу мавсум эса жамоа кўпроқ гол ўтказмоқда? Иккинчи саволим: "Насаф" бугунгача 25 та гол урган бўлса, шундан 13 таси бош билан киритилган. Бунга сабаб нима?

- Иккинчи саволдан бошлайман. Ўзингиз кўриб турибсиз, аксар жамоалар биз билан ўйнаганда жипслашиб ҳимояланади. Шу сабаб ҳам иккинчи қаватда яхши ўйнашимиз керак. Ҳозир сизларга сирларимизни очиб қўйяпман. Биз қанотлардан ҳужумлар, стандардлар бўйича кўп ишлаймиз. Ўтган йили кам гол ўтказганимиз эса ҳимояда тартиблироқ ўйнаганимиз билан боғлиқ. Бу мавсум эса кўп голларни ўзимиз хато қилиб пайдо қиляпмиз. Стандард вазиятларда ҳам бироз суст ҳимояланяпмиз. Буни қанчалик уқтирмайлик, ҳозирча фойдаси бўлмаяпти. 

- Дарвозабонлар ишончсизроқ ҳаракат қиляпти деб ўйлайсизми?

- Улар хато қилишса, ўзлари ҳам буни тушунишади. 

- Биз "Бухоро" мухлисларимиз. Савол берсак майлими?

- Албатта, ҳеч қачон саволдан қочмаганман.

- Иккала голни офсайддан бош билан киритдинглар. Бунга нима дейсиз?

- Иккита голни пенальтидан киритдинглар. Бунга саволингиз йўқми? Ҳакамларнинг майдондаги ҳаракатини сиз, яъни, мухлис баҳолаб беролмайди. Фикримга келсак, ҳакам шундай қарор қабул қилдими, демак, тўғри. Дарвозамизга пенальти белгиландими, демак, бу ҳам тўғри қарор бўлган. Ҳисобга бир назар солинглар ва мағлубиятни тан олинглар. Ортиқча саволларга берилманглар. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика