RU

Последние новости

11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6

Рўзиқул Бердиев: “Танлаган йўлимиздан ҳеч қачон қайтмаймиз” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Танлаган йўлимиздан ҳеч қачон қайтмаймиз”

Мамлакатимиздаги ёш иқтидорли мураббийлардан бири Рўзиқул Бердиев “Насаф”ни яна унвонлари сари етаклай олишини барчага кўрсатиб қўйди.
Шу боис унинг жамоасига бўлган қизиқиш янада ортиб кетди. Биласиз, 2014 йилда уларни муҳим ва масъулиятли мавсум кутиб турибди. Бунинг учун “Аждарлар” астойдил тайёргарликка киришишган. Қаршига қилган сафаримиз чоғида “Насаф” клуби билан яқиндан танишмасдан кета олмасдик. Шу боис 22 декабр куни марказий стадионда шуғулланаётган жамоани кузатдик. Машғулотларда барча ўйинчилар қаттиқ меҳнат қилаётганига кўзимиз тушди. Бош мураббий Рўзиқул Бердиевга мақсадимизни тушунтирганимиздан кейин “яхши, бирга автобусда базага борамиз, ўша ерда гаплашамиз” деб жавоб берди. Йўл-йўлакай Рўзиқул Саъдуллаевич мендан эртанги лауреатларни аниқлаш борасида футболчи ва мураббийлардан кимларнинг имконияти юқори эканлиги ҳақида сўради. Унга ҳаммасини вақт кўрсатади дея жавоб бердим. Бундан шу нарсани сездимки, у ҳам кимлар ғолиб чиқишига қизиқаётганди. Хуллас, клуб қароргоҳига етиб борганимиздан кейин бош мураббий билан алоҳида хонага кириб суҳбатлашдик.  

- Рўзиқул Саъдуллаевич, ўтказилаётган йиғинлар давомида, умуман мураббий сифатида катта қийинчиликларга дуч келамаяпсизми?
- Қийинчиликларга тўқнаш келдим деб айтмаган бўлардим. Мана, неча йилдирки, жамоамизда футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилган. Қишки йиғинни 10 декабрдан бошлаганмиз. Ҳозиргача ҳеч қандай камчиликларга дуч келмадик. Ўзингиз кўриб турибсиз, “Насаф” базасида ҳамма шарт-шароитлар яратилган. Ҳеч қанақа муаммонинг ўзи йўқ. 26 декабрда ўйин ўтказганимиздан кейин ўйинчиларга янги йил арафасида хордиқ берамиз. Кейин 3 январда яна тўпланамиз. Ўшанда бизда бир ҳафта вақт бўлади ва шуни ичида асосий урғуни жисмоний тайёргарликка қаратамиз. 9 январда Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказиб эртасига Туркияга жўнаб кетишни режалаштириб турибмиз. У ерда ўйин амалиётимизни яхшилашга эътибор қиламиз. Яхши биласиз, 8 февралда плей-офф учрашувида майдонга тушамиз. Шу сабабли бизда вақт кўп эмас. Туркиядан қайтгач йигитларга яна озроқ дам берамиз ва БААга йўл оламиз. Қатарда бўладиган ўйинга тайёргарликни БААда давом эттирамиз.

- 8 февралда “Ал Жаиш”га қарши ўйин “Насаф”нинг мавсумдаги дастлабки жиддий ўйини бўлади. Қатарликларни ўрганиш жараёни қандай амалга ошяпти?
- Рақибни ўрганишни қуръа ташланганидан кейиноқ бошлаб юборганмиз. Ўша маҳалда “Ал Жаиш” чемпионатда биринчи ўринда бораётганди. Ундан кейин учта ўйин ўтказиб уччаласида мағлубиятга учради. “Ал Жаиш”нинг ўша учта ўйинидан иккитасини кўриб чиқдим. Айтишим керакки, уларнинг жамоасида легионерлар кўп экан. Бразилия, Нигерия ва яна бошқа мамлакатлардан келган ўйинчилар тўп суришяпти. “Ал Жаиш”ни ўйинларини кўриб шундай хулосага келдимки, жамоа яхши шаклланган. Асосан савияли футболчиларнинг маҳоратига таянади. Айниқса, уларнинг ҳужум чизиғи жуда кучли экан. Албатта, камчилик томонлари ҳам бор ва уларни обдон ўрганиб чиқдик. Ҳали яна расмий учрашувгача вақт борлиги сабабли уларни ўрганишда давом этамиз. Январ, феврал ойларида Қатарда чемпионат давом этади. Шунинг учун рақиб аъзолари яхши спорт формасида бўлишади. Бизда эса жисмоний тайёргарлигимиз яхши бўлиши мумкиндир, лекин ўйин амалиёти жиҳатидан барибир фарқ қилади деб ўйлайман. Барча имкониятларни тўғри чамалаб чиққан ҳолда тайёргарлигимизни шунга яраша зўр қилиб давом эттиришимиз лозим. Ўша ўйинга 100 фоиз бўлмасада, камида 80-90 фоизга тайёр бўлишимиз шарт. Айни пайтга келиб таркибимизда бор бўлган барча ўйинчилар билан шартномаларни янгилаб чиқдик. Шу нарса мени хурсанд қиляпти. Нега деганда бу жамоамиз ўйинини шакллантиришимизда қўл келади. Футбочилармиз иккинчи йил битта жамоада ўйнашаётгани учун бир бирини яхши тушунишади. Қолаверса, улар нимани талаб қилишимизни, нимани хоҳлашимизни яхши биладилар. Шу боис таркибда унчалик катта ўзгаришларга қўл урмоқчи эмасмиз. Бир қатор янги футболчиларни олиб келиб уларни жамоа ўйинига бир ой ичида мослаштириб юбориш жуда мушкул. Шуни ҳисобга олиб раҳбариятга жамоа ўзагини сақлаб қолишимизни айтганимда улар мени 100 фоиз қўллаб-қувватладилар. Бунинг учун Шамил Ярулин бошчилигидаги раҳбариятдан миннатдорман. Ўзимизнинг ўйинчиларга ўзимиз хоҳлаган нарсаларни ўргатиш осонроқ кечади. Лекин бизда яна бироз вақт борлиги учун янги футболчиларни таклиф қилишга имкониятимиз бўлади. Агарда гуруҳ йўлланмасига эга бўлсак, яна 3-4 нафар янги ўйинчиларни таркибга қўшиб олиш учун бизга имконият беришади. Умуман олганда, бир иккита ўзгаришлар бўлиши мумкин, аммо катта янгиликлар бўлмайди. Ҳозирги машғулотларимизда ҳам йигитларнинг жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратяпмиз. Чунки бу биз учун жуда муҳим. 2013 йилги мавсумда шунга амин бўлдимки, жисмоний тайёргарликка катта эътибор берганимиз учун жамоамиз бу борада толиқиб қолмади. Ҳаммаси режа асосида давом этмоқда. 8 феврал куни бўладиган учрашувга ҳар томонлама тайёр бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа етакчиси Артур Геворкян ҳақида кўплаб гап-сўзлар тарқалди. Уни бошқа жамоага кетиши ҳақида тинмасдан баҳс мунозаралар давом этди. У билан шартнома тузилмагунига қадар сизда ҳам ҳавотир бормиди?

- Ўзингиз айтганингиздек, Геворкян жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси саналади. “Насаф”нинг ўйини асосан Артур орқали ташкил қилинади. Лекин бизда Геворкянга ўхшаган бошқа футболчилар ҳам бор. Шунга қарамасдан, унинг ўзи билан гаплашганимда катта ишонч билдираётганимни айтганман. Бу гапни бошқа ўйинчиларимизга ҳам билдирдим. Саволингизга лўнда жавоб берсам, албатта менда ҳам хавотир бўлди. Ахир уларга ҳар хил таклифлар бўлиши мумкин. Бироқ бу ерда улар учун шундай шароит яратиб бердикки, “Насаф”да тўп суриб ҳаётидан, фаолиятидан қониқиш ҳосил қиладиган даражада ҳамма нарса барпо қилинди. Шу сабабли футболчилар шартнома имзолашаётганида ҳеч қандай қаршиликсиз, ўзларидаги катта хоҳиш билан буни амалга оширишди. Жамоамиз ўз олдига катта мақсадлар қўймоқчи бўлса, Геворкянга ўхшаган футболчилар бизга албатта керак. Булардан ташқари ёшларга ҳам кўп эътибор берамиз. Ҳозирда ўринбосарлар сафидан яна учта ўйинчини асосий таркибга қўшдик. Ёшларга имконият бериш, уларга йўл очиш бу жамоамизнинг ва менинг йўналишим ҳисобланади. Бу йўлимиздан ҳеч қачон қайтмаймиз. “Насаф” учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам иқтидорли ёшларни етказиб беришимиз керак. Ҳозирда терма жамоаларимизда албатта “Насаф”дан вакиллар бор. Маҳаллий мураббий сифатида ёшларга эътибор қилиш асосий мақсадларимиздан биридир. Элдор Суюнов, Шохрух Гадоев, Одил Хамробеков, Нажмддин Нормуродов,  Фаррух Сайфиев, Улуғбек Дадабоев, Азамат Алланиёзов, умуман булар номзодлар қаторида бор. Улар майдонга тушиб тўп суришса мураббий тариқасида қандайдир мақсадимга эришган бўламан. Тажрибали футболчилар билан ёшларни бирлаштириб ўз ишимизни давом эттиряпмиз. Ўйлайманки, натижаларимиз ёмон эмас.

- 2012 йили Усмон Тошев ўрнингизни эгаллагач ўринбосарлар билан ишга киришдингиз. Бу эса сизнинг мураббий сифатида ютуғингиз бўлди. Гап шундаки, ёшларни тарбиялаб ким қандай имкониятга эга эканлигини билиб олгандингиз. Яна бош мураббийликка қайтганингизда ўзингиз яхши билан ўша ёшларни қўрқмасдан асосий таркибга жалб қилдингиз. Бу қандай натижа бераётганини ҳозир ҳамма кўриб турибди.
- Ўшанда Шамил Ярулин менга ўринбосарлар билан ишлашни таклиф қилганида мен буни бирданига қабул қилганман. Тўғри, менга вақт озроқ эди. Шунга қарамай иккинчи даврани ёшлар билан ўтказишим менга жуда катта дарс бўлди. Бу орқали мен ёш футболчиларнинг қандай имкониятларга эга эканлигини билиб олдим. Ўшанда иккинчи давранинг 13та ўйинидан 10тасида ғалаба қозонганмиз. Ўйлайманки, буларнинг барчаси яхшиликка бўлган экан. Ҳисоблаб чиқсам, 6-7 нафар футболчини асосий таркибга олганман. Юқорида санаб ўтган ўйинчилар қўл остимда тўп суришган. Уларнинг имкониятини билмаганимда асосий жамоага таклиф қилмаган бўлардим. Энди қўрқмасдан ўша ёшларни майдонга тушираман. Нега? Чунки улар ўйнаш учун ва ўзини кўрсатиш учун тайёр. Яқинда 1997 йилда туғилган болалар ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтди. Унда “Насаф” академияси ҳам қатнашиб 1-ўринни қўлга киритди. Мазкур мусобақани ўз кўзим билан кузатиб бордим. Натижада 8-9 нафар болаларни ўринбосаларимиз таркибига қўшишга қарор қилдик. Бундан мақсад ёшлар таркибини янада ёшартирмоқичмиз. Бунгача у ерда тўп сурган 1991, 92 ва 93 йилларда туғилган ўйинчиларни жамоалар билан келишган ҳолда ижарага бермоқчимиз. Келажакни ўйлаб ўринбосалар таркибига 1995 йилдан кичик бўлган ёшларни жалб қилишга қарор қилдик. Мени кейинчалик Шамил Ярулин бош жамоага бош мураббийликка ўтишимни таклиф қилганида ҳам яна ўринбосарлар билан ишлашга тайёр эдим. Ўз қарашларимизни, нимани хоҳлаётганимизни йигитларга тушунтирганимиз учун натижа кўрсатишди. Асосий жамоа устозига айланганимдан кейин ўша ёшлар таркибидан қўшиб олган футболчилар кейинчалик ўзларини кўрсатишни бошладилар.

- Жамоанинг ўзаги сақланиб қолингани бу асосий масаладир. Аммо ҳозирги машғулотлардан янги футболчилар ҳам иштирок этаётганига гувоҳ бўлдик.
- Инкор этмайман, йиғинимизда янги ўйинчилар бор. Уларни таклиф қилишимиздан мақсад рақобатни янада кучайтиришни ўйлаяпмиз. Бундан кейин ҳам яна бошқа ўйинчиларни текширишимиз мумкин. Барибир таркибда бир-иккита ўзгаришлар бўлади. Футболимиз жароҳат олиб сафдан чиққан пайтларида унинг ўрнини муносиб босадиган ўйинчи баъзида топилмай қоляпти. Натижада рақобат бироз кучсизлангандек кўринди, менга. Айниқса, якунланган чемпионатда бу нарсани сездим. Шу боис битта чизиқда иккита тенг кучли футболчи бўлишини хоҳлаяпман. Мавсум узоқ давом этади. Миллий чемпионатда, Кубок беллашувларида ва халқаро майдонда иштирок этиш учун 20-25 нафар футболчи таркибда бўлиши керак. Ёшларга жиддий эътибор бераётган бўлсакда, барибир улар барқарор ўйин кўрсата олмайдилар. Шунинг учун рақобатни кучайтириш мақсадида айрим чизиқларга ўйинчилар таклиф қиляпмиз.

- Машғулотларингизда янги келганлардан кимлар бор?
- 22 ёшли дарвозабон Ўткир Юсупов ва “Шўртан”дан ҳимоячи Азиз Ғуломхўжаевни чақирганмиз. Улардан тўла қониқиш ҳосил қилсак, албатта уларни олиб қоламиз.

- Шу билан бирга “Насаф”ни тарк этадиган футболчилар ҳам йўқ эмас, тўғрими?
- Тўғри. Мавсум давомида кам ўйнаган ўйинчиларимиз бор. Тушунаман, улар ҳам майдонга тушиб ўйнашни исташади. Аслида барча футболчилар кўпроқ тўп суриш илинжида бўлишади. Жамоамизда кам ўйнаб, бошқа клублардан таклифлар бўлмаса у ўсишдан тўхтаб қолиши мумкин. Айримлари ёнимга келиб кўпроқ ўйнамоқчи эканлигини айтишади. Мабодо, ўша футболчиларимизга таклифлар бўлса, қўйиб юборишга тайёрмиз. Чунки уларни ҳам тушунаман, ахир ўйин амалиёти барчага керак. Ҳозирча кимнидир кетади деб ҳал қилганим йўқ.

- Зоҳид Абдуллаев “Насаф”ни тарк этиши мумкин бўлганлар орасида борми?
- У “Насаф”да биринчи мавсумини ўтказди. Абдуллаев баъзи муҳим учрашувларда мухим голларни урди. Бир нарсани алоҳида айтмоқчиманки, Зоҳид жамоамизга жуда яхши киришиб кетди. Худди олдингидек ўз ўйинчимиз сифатида кўринди. Бироқ Абдуллаев шундай ёшдаки, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Жамоамизда Илҳом Шомуродов, Кенжа Тўраев ва Азамат Алланиёзов сингари ҳужумчилар бор. Улардан ташқари олдинги чизиққа яна битта ўйинчи олишимиз ҳам эътимолдан ҳоли эмас. Бу билан Зоҳид Абдуллаев “Насаф”дан кетади демоқчи эмасман. Лекин боя айтганимдек унга ўйин амалиёти зарур. Агарда у ҳақида яхши таклиф бўлса, буни кўриб чиқамиз.

- Ихтиёрингизда яхши ҳужумчилар йиғилган. Бироқ ҳужумчи ҳар қандай ўйинда ўзини кўрсата билиши керак. Муҳим учрашувларда эса кўпинча Артур Геворкян билан Илҳом Юнусовнинг голлари жамоага асқотганини кўрдик. Шундан келиб чиққан ҳолда айтмоқчиманки, ўткир ҳужумчига эхтиёж сезмаяпсизми?  
- Албатта, жамоамизда сиз айтган ҳужумчи бўлса ёмон бўлмасди. Чемпионатимиздаги муаммолардан бири айнан ўткир ҳужумчиларнинг кўзга ташланмаётганидир. Агарда ана шундай ҳужумчига эга бўлганимизда терма жамоамиз катта кучга эга бўларди. Кўрдингиз, хатто терма жамоада ҳам хужумчи муаммоси кўзга ташланди. Агарда ўзингиз истаган ҳужумчини четдан таклиф қилмоқчи бўлсангиз катта маблағ сарфлашингизга тўғри келади. Хўп, хориждан қиммат футболчини олиб келдик, бу билан эса Шомуродов ёки Алланиёзовни заҳирага ўтиргизиб қўйишим керак. Кўряпсизми, бунинг яхши томони билан бирга ёмон тарафи ҳам бор. Бу билан биз терма жамоамизга керакли ҳужумчини етиштириб бера олмаслигимиз мумкин. Тўғрисини айтсам, ҳужумчиларимиз ёмон таассурот қолдиришмади ва сермаҳсуллик кўрсатишди. Алланиёзов билан Шомуродов 11тадан гол уришди. Кенжа эса биринчи турда жароҳат олиб охирги турда майдонга қайтди. Кўп клублар бизнинг ҳужумчиларимиз имкониятларини яхши билиб шунга эътибор қаратишади. Шу боис Геворкян масъулиятни ўз зиммасига олди. Бундан ташқари ўйин схемамизга бироз ўзгартириш киритдик ва қанотлардаги футболчилар ҳам ҳужумчиларга яқиндан ёрдам беришди. Ўйлаган тактикаларимиз самара кўрсатди. Барибир ҳужумчиларимизни ўйин сависини янада ошириш устида ишлаймиз. Асосийси жамоанинг ўйини муҳимроқдир. Масалан, Европа клубларини кўрсангиз тўпурарлари кўпинча ярим ҳимоячилар эканлигига амин бўласиз. Ғалаба ҳамманики бўлгани боис ким гол уришининг катта аҳамияти йўқ.

- Янги мавсумда “Насаф”да легионерларни кўришимиз мумкинми?
- Легионерлар орасида яхшисини топиш осон деб айта олмайман. Чемпионатимизда 50га яқин хорижлик футболчилар бўлса керак. Уларнинг ичида Александр Пишур, Артур Геворкян, Кахи Махарадзе ва Акмал Холматовни алоҳида айтишим мумкин. Айнан улар ишончни оқлашди. Бошқа легионерларни эса ишончни оқлади деб айта олмаймиз. Хорижлик ўйинчини истаганда яхшисини топиш керак. Униси эса қиммат туради. Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқсак бизда яна ўйинчи олиш имконияти бўлиши ҳақида айтдим Балки ўшанда қандайдир йўлларни излаб топармиз. Легионер футболчи олиш режамизда йўқ деб айта олмайман. Фақат вазиятга қараб иш қиламиз. Ҳозирдан эса аниқ гап билдиришим қийин. Тўғри, раҳбариятга тўрт нафар легионер керак деб талаб қўйишим мумкин. Агар яхшиси келса майли, бироқ ўртаҳол футболчига катта пул тўлаб маҳаллий йигитларимизнинг йўлини тўсиб қўйсак ундан ёмони йўқ. Бу билан бир йиллик ишлайдиган жамоага айланиб қоламиз. Яъни, футболимизга бугунги кўз билан қарайдиган бўламиз. 

- Қўл остингиздаги футболчиларга таклифлар бўлиши табиий. Айтингчи, кимга қандай чақирув бўлаётганини зимдан кузатиб борасизми?
- Баъзида жамоалар бизга қайсидир футболчини сўраб мурожаат қиладилар. Ёшларимизга таклифлар жуда кўп бўлди. Лекин ўйинчи олишдан мақсад нима эканлиги бизга яхши аён бўлмагани учун қўйиб юборишни хоҳламадик. Ёшларимиз бошқа жамоаларда тўп суришга тайёр бўлишлари лозим. Агар уларга жавоб берсак кейинчалик ўйнай олишмаса уларни батамом йўқотиб қўйишимиз мумкин. Умуман олганда, жамоамизнинг ҳар бир ўйинчисига кўплаб қизиқишлар бўлади. Фақат буни билган ҳолда бошқаларга ошкор қилмасдан уларни ўз сафимизда олиб қолишга ҳараат қиламиз.



ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика