RU

Последние новости

11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  0 11:42"Насаф"да нима гаплар?  5 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  10 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0

Рўзиқул Бердиев: "Тайёргарликни Тошкентда давом эттирамиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Тайёргарликни Тошкентда давом эттирамиз"

"Насаф" жамоаси бугун яъни 20 июль куни Тошкентда йиғинни бошлашади.
Улар эртага Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишади. Биз жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғланиб, кейинги ўзгаришлар ҳақида ҳам сўрадик.

"Жамоамиз бугун кечга Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Давралараро ўқув-йиғин машғулотлари қисқа муддатда у ерда давом эттирилади. Эртага биз "Навбаҳор" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. Учрашув ЖАРдаги машғулотлар майдонида бўлиб ўтади. Бошланиш вақтини ҳозирча кеч соат 18:00га келишганмиз. Шу учрашувдан сўнг қисқа танаффус қиламиз ва асосий тайёргарликни Тошкентда "Пахтакор" жамоаси билан бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувига тайёргарликни бошлаймиз.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсам, дарвозабонимиз Ғайратжон Ҳасанов бундан бўён Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси аъзосига айланиши деярли ҳал бўлган. Шунингдек ярим ҳимоячимиз Мирзакамол Камолов ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланиб турибди, унинг бу жамоа билан шартнома тузиш ёки тузмаслиги ҳозирча аниқ эмас.

Ўзларингизга маълум яна бир ўйинчимиз Элдор Бойматов Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасида машғулотларни давом эттирмоқда. Сафимизга келиб қўшиладиганларга тўхталадиган бўлсам, муқаддам жамоамиз сафида тўп тепган Самандар Шодмонов ҳозирги кунда биз билан бирга яъни кўрикдан ўтмоқда, унинг ҳозирча жамоа сафида қолиш ёки қолмаслиги ҳақида бир қарорга келганимиз йўқ. Бундан ташқари асосий таркибга ўринбосарларимиздан икки ўйинчини қўшиб олиш ниятимиз бор, булар кимлар бўлишини кейинроқ сизларга маълум қиламиз", - дейди "Насаф" футбол жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика